Ссылки доступа

“Снос” қилинган уйларнинг 55 фоизига компенсация тўланмаган


Ўтган йили бузилган уйларнинг 55 фоизига товон пули тўланмагани ҳақида АОКАда ўтган брифингда Бош прокуратура бошқарма прокурори Абдураҳим Муҳиддинов маълум қилди.

“2020 йилнинг 1 январь ҳолатига бузилган мулклар бўйича компенсация тўловларидан қарийиб 443 млрд. сўм қарздорлик мавжуд бўлган, бироқ ўтган йилда бу қарздорликнинг атиги 202 млрд. сўми ёки 45 фоизи мулк эгаларига қоплаб берилган, холос”,- деб билдирди расмий.

Тўланган қарздорликнинг 151,5 млрд. сўми нақд пул, 10,7 млрд. сўми ер бериш, 39,2 млрд. сўми мулк бериш ҳисобига тўғри келган.

Шу билан бирга, ҳудудий ҳокимликлар томонидан бузилишлар бўйича қабул қилинган 52,6 млрд. сўмлик 196 та қарорларнинг 76 таси ёки 39 фоизи бўйича амалдаги тартибга риоя этилмаган.

XS
SM
MD
LG