Ссылки доступа

Андижон – Тошкент поезди Наманганга кириб ўтадиган бўлди


Жорий йилнинг 16 феврали эътиборан Тошкент – Андижон – Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган 64/63-сонли йўловчи поезди ўз қатновини Наманган вокзали орқали амалга оширади. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати маълумот тарқатди.

Қайд этилишича, 64-сонли йўловчи поезди ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари Тошкент – Наманган – Андижон йўналиши бўйлаб, 63-сонли йўловчи поезди эса ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунлари Андижон – Наманган – Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланади.

Ўзбек расмийлари ички туризмни ривожлантириш мақсадида қатор маҳаллий авиа ва поезд қатновларини йўлга қўйишга қарор қилганлари ҳақида Озодлик аввалроқ хабар қилганди.

XS
SM
MD
LG