Ссылки доступа

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси: Чет элда мол-мулки топилган тақдирда Матраимов иши бўйича тергов давом этади


Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Давлат божхона хизмати раисининг собиқ ўринбосари Раимбек Матраимовга нисбатан чиқарилган суд ҳукмига изоҳ берди.

Қайд этилишича, суд ҳамкорлик шартномаси бўйича жазо тайинлаган ва «ҳамкорлик шартномасида кўзда тутилмаган жазо тайинлаш ва мол-мулкни мусодара қилишга ҳақли эмас эди».

Шу билан бирга, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси «кўрсатилган жиноят ишидан ташқари, Саймиити Қирғизистондан турли банклар орқали 700 миллион доллардан ошиқроқ олиб чиқилиши билан боғлиқ жиноят иши бўйича тергов олиб борилаётганини» таъкидлади.

“Матраимовга тегишли қимматбаҳо кўчмас мулкнинг чет элда борлиги ва унинг Саимаити томонидан ушбу маблағларни олиб қўйилишига алоқадорлиги тўғрисида оммавий ахборот воситаларида бир неча бор нашр этилиши муносабати билан тергов ушбу мулкни аниқлашда давом этмоқда. Ҳуқуқий ёрдам бўйича халқаро талаблар Туркия Республикаси, Дубай амирлиги, Украина Республикаси ва Россия Федерациясига юборилди», — дейилади Миллий хавфсизлик давлат қўмитасида.

Давлат қўмитаси қўшимча қилишича, агар Матраимовнинг мол-мулки тўғрисида жавоб олинса, судгача тергов давом этади ва унинг мол-мулки ҳибсга олинади.

2020 йил октябрь ойида Раимбек Матраимов божхона органларида коррупция схемаларини тергов қилиш бўйича иш доирасида ҳибсга олинган. Худди шу куни суд уни давлатга етказилган зарарни қоплашга тайёрлиги учун уашаб турган ҳудудини тарк этмаслик тўғрисида қарор чиқарган. 2020 йил охиригача у 1 миллиард 400 миллион сом миқдорида нақд пул қўшди ва 600 миллион сўмни савдо маркази ва тўққиз хонадон шаклида кўчмас мулк орқали давлат даромадига айлантирди.

11 февраль куни Бишкек шаҳрининг Первомайский туман суди Матраимовнинг иши бўйича қарор чиқарди, уни 319-модда («Коррупция») бўйича жиноят содир этганликда айбдор деб топди ва 260 минг сом жаримага тортди. Шунингдек, суд Матраимов ва унинг қариндошлари мулкига нисбатан илгари қўлланилган ҳибсни бекор қилиш тўғрисида қарор чиқарди.

49 ёшли Раимбек Матраимов 1997-2017 йилларда Давлат божхона хизматида ишлаган. 2015-2017 йилларда у Давлат божхона хизмати раиси ўринбосари лавозимида ишлаган.

XS
SM
MD
LG