Ссылки доступа

Бу бозорни Қашқадарёдаги энг абгор аҳволдаги бозор дейишади...(тўплам)


Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Урганчда 500 та дрон осмонга учирилди, шоуга юзлаб одам тўпланди. 10 февраль куни Урганчда ҳам дронлар шоуси ўтказилди. Тадбир маҳаллий бюджетдан молиялаштирилган. Шу тарзда халқ пулини кўкка солиш танқидга учрамоқда. Расмийлар фикрича кўнгилочар тадбирлар аҳолини бироз муаммолардан чалғитиши лозим. (видео)

- Бу бозорни Қашқадарёдаги энг абгор аҳволдаги бозор дейишади...Янги Нишон шаҳарчасида жойлашган “Эски бозор” савдогарлари бозор маъмурияти ҳақида шикоят қилди. Бозорда шароит йўқ, сотувчилардан олинган патта учун чек берилмайди. Ҳожатхона йўқ. Унинг ўрнига бўш турган бинолар ишлатилади. (видео)

- Кластердан норози фермерларнинг кооперация тузиш аризаси рад этилди. Кластер сиртмоғидан қутулишни истаб пахта кооперацияси ташкил қилмоқчи бўлган шовотлик фермерлар аризаси туман ҳокимлиги томонидан рад этилди. Сабаб қилиб эса кооперация ташкил қилиш талабларига мувофиқ пахта корхонаси йўқлиги кўрсатилди. (видео)

- Шунча одам ишсизми? Хоразмда "Артел"га ишга кириш учун минглаб одам тўпланди. 9 февраль куни маиший техника ва электроника маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи"Артел" ширкатининг Хоразм вилояти, Тупроққалъа тумани, Питнак шаҳрида янги қурилган шўъба корхонасига ишга қабул эълон қилингани ҳақида эшитган минглаб одам тўпланди. (видео)

- Ортиқхўжаевнинг “Мовий гумбазлар” хиëбонини бузиш режаси норозиликка сабаб бўлди. Мовий гумбазлар хиëбони ва шу номдаги тарихий кафе биноси. Тошкент шаҳар ҳокимияти мустақилликнинг 30 йиллиги муносабати билан хиëбон ва кафе бузилиб¸ ўрнида "Истиқлол" мажмуаси барпо этилишини эълон қилди. Эълон ортидан бир гуруҳ фаоллар бузилишга қарши имзо тўплаш кампаниясини бошлашди. (видео)

- Хивада ЮНЕСКО Жаҳон Мероси рўйхатига кирган обидаларига таъмирлаш пайти жиддий шикаст етган. Хивалик реставратор Абдулла Маткаримов Хиванинг Дешон-қалъасидаги Нуриллабой саройи, Иброҳим хўжанинг уйи ҳамда Ичон-қалъадаги хоннинг ҳарами бўлган Дошҳовлида девор ҳамда ёғочга ишланган нақшлар вайрон қилинганини айтади. (видео)

- Ўшда Алишер Навоийнинг 580 йиллиги нишонланди. (фотогалерея)

- Бўка туманида “Спарк” ҳайдовчиси йўлдан ўтаётган 8 яшар қизалоқни уриб юборди. Қизчанинг онаси рулда Ички ишлар ходими бўлгани ва у “қўлингдан келганини қил” деб айтганини иддао қилмоқда . Аммо ЙҲХББ сайтида эълон қилинган расмий маълумотда ЙТҲ содир этган ҳайдовчининг Ички ишлар идорасига алоқаси ҳақида сўз йўқ. (видео)

- Муҳожирлар Навальний ва митинглар ҳақида қандай фикрда? Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россиядаги ўзбек муҳожирларига митингларда қатнашишдан, акс ҳолда жавобгарликка тортилиши ёки депорт қилиниши мумкинлигидан огоҳлантирди. (видео)

- Польшалик журналист: ТИВ ходими мени ўпишга уринди, тегажоғлик қилди ва ҳар хил жойларга таклиф қилди. Польшалик журналист Агнешка Пикулицка-Вилчевска ТИВ ходими ўзига нисбатан қилган жинсий тегажоғлиги¸ уни ўпишга уриниши ҳамда ҳар хил жойларга таклиф қилганлиги ҳақида гапириб берди. Воқеани журналист твиттерда ëзгани ортидан ТИВ журналистдан кечирим сўради ва аккредитация масаласини ҳал қилди. (видео)

- Қирғизистонда мухолифатчилар «миллатлараро адоватни қўзғатиш» иши бўйича сўроқ қилинмоқда. (видео Настоящее время)

- Ҳокимият ёлғон маълумот берди, "халқни бутун дунёга шарманда қилдинг" деб бизни айблади. Оқолтин тумани Гулчамбар қишлоғи аҳолисининг газ йўқлиги сабаб тезак ёрдамида исинаётгани акс этган видео Озодликда эълон қилинганидан сўнг туман ҳокимияти бу видео борасида раддия берди. Аммо қишлоқ аҳолиси ҳокимиятни ёлғон маълумот беришда айблаб, яна бир видео мурожаат ёзди. (видео)

- Ўзбекистонликлар пандемия даврида Россиядан ватанига энг кўп пул юбораётган муҳожирларга айланди. Россияда ишлаётган муҳожирларнинг ўз юртларига жўнатаётган маблағлари ҳажми кескин ошди. Биргина Ўзбекистонга ишчилар томонидан 1 млрд АҚШ долларидан кўпроқ пул жўнатилди. (видео)

- "Янги Ўзбекистон"нинг тезак ёқиб кун кечираётган одамлари...Газга бой Ўзбекистонда қиш фаслининг совуқ кунларида оилалар бир хонада исиниб, жон сақлаши одатий ҳол бўлиб қолган. Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманидан мурожаат қилган оила газ йўқлиги, йўлларнинг аҳволи, мактаб шароити ёмонлигидан арз қилмоқда. (видео)

- "Кашага пулимиз йўқ": Термизлик уч эгизаклар ота-онаси президентдан ëрдам сўрамоқда. Термизлик уч эгизак Ҳасан¸ Ҳусан ва Юсуф Мамадалиевларнинг отаси Умид Қулматов мардикорлик қилиб¸ кунига 35-40 минг сўм топади. Муниранинг сўзларига кўра, турмуш ўртоғининг топгани каша сотиб олишга етмаганидан эгизаклар сувда ивитилган печенье билан қорин тўйдиришади. (видео)

- Россия қурилиш объектларига ишчи муҳожирлар етишмаётир. Чегаралар ёпиқлиги сабабли, Россиянинг қурилиш майдонларида ишчи кучи етишмаслиги давом этмоқда. Россия Бош вазирининг ўринбосари Марат Хуснуллин сўзларича, пандемия сабабли 1,5 миллиондан кўпроқ ишчи муҳожир Россияни тарк этган. (видео)

- Қайнона ва келин зиддияти сабаб тўрт қизли оила уйсиз қолди. Денов тумани Сурхон-диëр маҳалласида яшовчи Очилдиева Феруза қайнонаси билан бўлган келишмовчиликлар ортидан тўрт қизи ва эри билан бирга уйсиз қолди. Ферузанинг айтишича¸ шу кунларда оила учга бўлиниб кетган. Катта қизлари онасининг уйида¸ ўзи кичик қизи билан опасининг уйида¸ эри эса ишлаëтган жойида яшашга мажбур. (видео)

- Афсонавий ўзбек раққосаси пандемия даврида америкаликларни лазгига ўйнатмоқда. Қадимий лазги рақси ҳақида китоб муаллифи¸ олима ва раққоса Ўзбекистон Халқ артисти Гавҳар Матëқубова Америкадаги талабаларга хореографиядан онлайн дарслар ўтмоқда. (видео)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG