Ссылки доступа

«Кыргызалтын» ОАЖ бошқарув раиси 2 ойга ҳибсга олинди


13 февраль куни Бишкек шаҳрининг Первомайский туман суди «Кыргызалтын» ОАЖ бошқаруви раиси Элмирзе Укубаевга нисбатан эҳтиёт чорасини танлади.

Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълумотларига кўра, у мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов изоляторида икки ой давомида — 12 апрелга қадар ҳибсда ушлаб турилади.

Қайд этилишича, Укубаев ўз лавозимидан бўшатиш таҳдиди остида ҳар ой ҳисобот берадиган олтин қазиб олувчи компанияларнинг бирининг директорлар кенгаши аъзосидан унга олинган иш ҳақининг 75 фоизини ўтказиб беришни талаб қилган. Энди Укубаев ва «Кыргызалтын» нинг бошқа мансабдор шахслари томонидан товламачиликнинг шу каби фактларини аниқлаш чоралари кўрилмоқда

Укубаевнинг ҳибсга олингани 12 февралда маълум бўлди. Маълум қилинишича, у 100 минг сом пора олаётганда ҳибсга олинган. У «Кыргызалтын» ОАЖ бошқарув раиси этиб 2020 йил ноябрь ойида тайинланган.

XS
SM
MD
LG