Ссылки доступа

Тожикистонда “Агроинвестбанк” бошқаруви раисининг акаси кредитдан мақсадсиз фойдаланганликда айбланмоқда


Тожикистон давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши курашиш агентлиги Агроинвестбанк бошқаруви раиси Муродали Алимардоновнинг укаси Парда Алимардоновга қарши жиноий иш қўзғади. Айни пайтда айбланувчи ҳибсда.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги вакиллари 16 февраль куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Парда Алимардонов «Агроинвестбанк» дан 90 миллион сомоний (қарийб 8 миллион доллар) миқдорида кредит олганини ва уни бошқа мақсадларда ишлатганлигини айтишди. Бироқ, бўлим бу ҳолда маблағлардан мақсадсиз фойдаланиш нимани англатишини тушунтирмади.

Агентлик ходими Фахриддин Акрамзоданинг таъкидлашича, агар бутун сумма қайтарилса ва етказилган зарар қопланса, Парда Алимардоновга қарши жиноят иши тугатилиши мумкин.

Айбланувчига нисбатан Тожикистон Жиноят кодексининг 246-моддаси 3-қисми, “б” банди — қарз сифатида берилган маблағларни ўғирлаш бўйича жиноят иши қўзғатилди. Ушбу ишни коррупцияга қарши курашиш агентлиги олиб бормоқда.

Парда Алимардоновнинг қариндошларидан изоҳ олишнинг иложи йўқ.

Агентлик маълумотларига кўра, ўтган йили Агроинвестбанкда 82 миллион сомоний миқдоридаги молиявий етишмовчилик аниқланган.

2019 йил бошида Тожикистон Коррупцияга қарши кураш агентлиги раҳбарияти Муродали Алимардоновни берилган кредитлар бўйича гувоҳ сифатида суҳбатга чақирди. Муродали Алимардонов илгари Миллий банк раиси, бош вазирнинг биринчи ўринбосари бўлган ва Тожикистоннинг энг нуфузли шахсларидан бири ҳисобланади.

Сўнгги олти йил давомида «Агроинвестбанк» инқироз ҳолатида бўлиб, омонатчиларга 730 миллион сомонидан кўпроқ қарздор. Ўтган йилларда банк вакиллари банкдаги вазиятни яхшилаш учун бир қатор дастурларни амалга ошираётганликларини билдиришди. Хусусан, харажатларни камайтириш учун икки минг банк ходими ишдан бўшатилди.

XS
SM
MD
LG