Ссылки доступа

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираси ўтган ойга нисбатан 700 миллион долларга камайди


Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираси, 1 февраль ҳолатига кўра, 34 миллиард 319 миллион долларни ташкил қилди.

Марказий банк ҳисоботида таъкидланишича, бу 2021 йилнинг 1 январидагига нисбатан 700 миллион долларга оздир.

Марказий банк хорижий валютадаги активларнинг 700 миллион долларга озайганига қарамай, олтин захираси 0,3 миллион унция (9 тонна)га ошганини билдирмоқда.

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 2020 йилнинг 1 январида 29 миллиард 172 миллион доллардан ортиқроқни ташкил қилган эди.

Йил якунида захира миқдори кескин ошгани ва 2021 йилнинг 1 январи ҳолатига кўра, 34 миллиард 904 миллион долларга етгани билдирилганди.

Расман маълум қилинишича, айни пайтдаги захира Ўзбекистоннинг 20 ойлик импортини молиялаштириш учун етарлидир.

Халқаро ташкилотлар ривожланаётган давлатларга 3 ойлик импортни молиялаштириш учун етарли захираларни сақлашни тавсия қилган.

XS
SM
MD
LG