Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, бу мамлакатларда Абдулазиз Комилов ҳамкасблари билан учрашувлар ўтказади.
Музокаралар чоғида минтақавий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, шунингдек, Марказий Осиёнинг глобал иқтисодий жараёнлар ва траснпорт йўлакларига интеграцияси масаласи муҳокама қилиниши режалаштирилган.