Ссылки доступа

БМТ Эронда гей ўсмирлар қийноқларга солинаётганидан ташвиш билдирди


БМТнинг Эрондаги инсон ҳуқуқлари бўйича махсус ҳисоботчиси лесби, гей, бисексуал ва трансгендер (ЛГБТ) ёшлар мамлакатда “қийноқларга ва таҳқирловчи муносабатга” учраётганидан ташвиш билдирди.

Ўтган ҳафтада эълон қилинган ҳисоботида Жавид Раҳман “электр шоки, гормон ва кучли психофаол дорилар терапияси” каби амалиётлардан иборат бўлган чоралар Эрон ўз зиммасига олган халқаро мажбуриятларга зид эканлигини таъкидлаган.

Хусусан, Раҳманнинг айтишича, бу чоралар Эрон имзолаган БМТнинг Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар бўйича халқаро Пакти ва Бола ҳуқуқлари бўйича Пактга қаршидир.

Раҳмонга кўра, Эронда ЛГБТ жамоасининг аъзоларига “уларнинг гендер мос эмаслиги ёки айни жинс аъзосига бўлган муҳаббати гендер ўзлигининг бузилиши эканлиги” уқтирилади. Уларни “даволаш” учун “коррекцияловчи терапия ёки жинсни ўзгартириш амалиётлари” қўлланади.

Ҳисоботда айтилишича, Эрон ҳукумати “тиббий хизматларда ҳеч қандай чеклов бўлмаганини, ҳар қандай амалиёт томонларнинг розилиги билан амалга оширилишини” иддао қилган.

Эронда бесоқолбозлик ўлим билан жазоланади, шунинг учун гей ва лесбилар ўз ориентациясини бекитишга мажбур.

XS
SM
MD
LG