Ссылки доступа

Жиззахда помидордан заҳарланганлардан бири вафот этди


Жиззах вилояти Дўстлик туманида қўлбола помидор тузламасини еган уч киши заҳарланди. Уларнинг барчаси бир оила аъзолари бўлган. Заҳарланганлардан бири- 26 ёшли келин вафот этди.

«Замон» ахборот дастурининг хабар беришича, 1995 йилда туғилган келин шифохонага олиб келинганида жуда ҳолсиз ва сўзлаша олмайдиган ҳолатда бўлган. У билан бирга касалхонага унинг эри ва қайнотаси ҳам ётқизилган.

Билдирилишича, келин помидордан заҳарланганидан кейин аҳволи ёмонлашган бўлса-да, бир ярим сутка давомида касалхонага мурожаат қилмаган.

Маҳаллий нашрлар аввалроқ Самарқандда қўлбола помидор тузламасидан 5 киши заҳарланганини ва улардан бири вафот этганини ёзган эди.

XS
SM
MD
LG