Ссылки доступа

«Манас» аэропорти бошқарувининг яна бир собиқ раиси коррупция иши доирасида ҳибсга олинди


17 февраль куни «Манас» халқаро аэропорти бошқарувининг собиқ раиси Мурат Примбердиев коррупцияда гумон қилиниб ҳибсга олинди.

Бош прокуратура матбуот хизматида хабар қилинганидек, у «Манас» халқаро аэропортидаги коррупция схемаси билан боғлиқ жиноий ишда иштирок этган.

Ушбу иш доирасида «Манас» халқаро аэропорти» ОАЖ бошқарувининг собиқ раиси Эмир Чукуев ва «Manas Management Company” ОАЖ собиқ раҳбари Нурсултон Белеков ҳибсга олинган. Ушбу айблов 2013 йилдан 2016 йилгача аэропорт бошқаруви раиси бўлган Бишкекнинг собиқ мери Албек Ибраимовга ҳам қўйилган.

Мурат Примбердиев вақтинча сақлаш изоляторига жойлаштирилди. Ишни тергов қилиш давом этмоқда.

Примбердиев 2019 йил июнь ойида «Манас» халқаро аэропорти «ОАЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди ва 2020 йил октябрь воқеаларидан сўнг ўз хоҳиши билан истеъфога чиқди.

Аввалроқ Бош прокуратура аэропорт мутасаддилари чет эл компаниясига юкларни ташиш учун асоссиз имтиёзлар берганлиги, натижада 2016 йил 1 июндан 2020 йил 1 ноябргача давлатга 12 доллар доллар ёки 893 миллион сом миқдорида зарар етказилганлиги ҳақида хабар берган эдик.

XS
SM
MD
LG