Унга кўра, коронавирусга қарши эмаланган шахс дастлаб 30 дақиқа давомида, кейинчалик 3 кун давомида тиббиёт ходимлари назоратида бўлади. Бу ҳолатда тиббиёт ходимлари эмланган шахснинг уйига бориб текширади.
Аввалроқ Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмалаш учун 3138 та эмлаш пунктлари ва ҳар бирида 1 нафар оилавий шифокор, 1 нафар вакцинатор ва 1 нафар муолажа ҳамшираси бўлган 862 та мобил бригада жалб этилгани ҳақида хабар қилинган.
Расман билдирилишича, Ўзбекистонда биринчи галда эмланиши лозим бўлган аҳоли сони 4 миллион 112 минг 668 нафарни ташкил этади.
Республикада COVID-19га қарши эмлаш 2021 йилнинг март ойининг биринчи ярмида бошланиши режалаштирилгани тўғрисида 15 февраль куни Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати маълум қилди.