Ссылки доступа

АҚШ қора рўйхатига киритилган ва Қирғизистонда суд залидан озод қилинган Райим миллион яна қамоққа олинди


Раимбек Матраимов

Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси 18 февраль куни Райим миллион деган ном билан машҳур бўлган Давлат божхона хизмати раисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовни қайта қўлга олди.

Расман билдирилишича, Райимбек Матраимов энди ноқонуний йўл билан топилган даромадларни қонунийлаштиришда айбланмоқда.

АҚШ томонидан йирик коррупционер сифатида 2020 йилнинг 9 декабрида қора рўйхатга тиркалган Райимбек Матраимов 11 февраль куни Бишкек шаҳар Биринчи Май туман суди қарори билан 260 минг сўм (3 минг доллар) миқдорида жаримага тортилиб, суд залидан озод қилинганди.

Райимбек Матраимов судда коррупция бўйича барча айбловларни тан олган.

Суд Бош прокуратура Райимбек Матраимов Қирғизистонга 2 миллиард сўм, тақрибан 25 миллион доллар зарар келтирган деган фаразни илгари суриб, Матраимов бу маблағни тўлиғи билан давлат ҳазинасига қайтарганини тасдиқлагани ортидан юмшоқ ҳукм чиқаргани айтилган эди.

Бироқ 14 февраль куни пойтахт Бишкекда Матраимовнинг озод этилганига қарши оммавий норозилик намойиши бўлиб ўтган.

Озодлик радиоси қирғиз ҳизмати суриштирувларида Раимбек Матраимов коррупциявий схема асосида Қирғизистондан камида 700 миллион долларни ноқонуний равишда чет элга олиб чиқиб кетгани айтилади.

XS
SM
MD
LG