Ссылки доступа

Ҳоким Зойир Мирзаев етимга берган ваъдасини нега бажармади? (тўплам)


Босниядаги муҳожир
Босниядаги муҳожир

Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Солиқ қўмитаси пул нақдловчиларни деб 10 мингта корхона ишини тўхтатиб қўйди. 16 февраль куни Тошкентда 300 га яқин тадбиркор музлатиб қўйилган банк ҳисобларини очиш, ноҳалол контрагентлар тўламаган ҚҚСни улардан ундиришни тўхтатиш талаби билан Давлат солиқ қўмитасига борди. (видео)

- Хоразм қизи Анна Герман. Ислом Каримов кўчасини Анна Герман номига қайта номлаш талаб қилинди. Афсонавий поляк қўшиқчиси Анна Германнинг 85 йиллиги нишонланар экан бир гуруҳ ўзбек зиёлилари қўшиқчи туғилган Урганч шаҳри марказидаги кўчага унинг номини қайтариб қўйишни талаб қилиб чиқди. Урганчдаги Анна Герман номи билан аталувчи кўча икки йил аввал Ислом Каримов номига ўзгартирилганди. (видео)

- "Сайловга тайёргарлик". Ноқонуний намойишга чақирганлик учун 5 йилгача қамаш таклиф қилинди. “Миллий тикланиш” ва “Адолат” партиялари депутатлари таклифича, ноқонуний митинг ва намойишга даъват қилган, сайлов тартибини бузганлик учун тақрибан 14 миллион сўм (1400 АҚШ доллари) миқдорида жаримадан 5 йилгача қамоқ жазоси белгилашни сўрамоқда. (видео)

- Ҳоким Зойир Мирзаев етимга берган ваъдасини нега бажармади? Москвада карантин пайтида чиқиндилар орасида қоғоз йигиб, оиласига кўмак бериб келган 12 яшар йигитча эсингиздами? Зойир Мирзаев улар билан учрашиб, уларнинг маиший муаммаолари ҳал этилиши, уларга кам таъминланган оила сифатида уй-жой берилишини ваъда қилганди. Аммо... (видео)

- Президентнинг кутилмаган ташрифидан қўрққан мулозимлар “қолоқ маҳалла”ларни обод қилишни бошлади. (видео)

- Евросиё Иттифоқига қўшилиш Ўзбекистонга фойдами, зарарми? Айни дамда, бу масала ўзбек жамиятида турли талқинлар ва тортишувларни келтириб чиқарди. Интернетнинг турли тармоқларию саҳифаларида бошланиб кетган мунозаралар жамиятни икки қарамақарши тарафга ажратди. (видео)

- Жиддий ҳасталик билан туғилган 4 ойлик Жаҳонгирбек ёрдамга муҳтож. Навоий шаҳрида тугилганига эндигина 4 ой бўлган Жахонгирбек жиддий ҳасталик билан туғилган. Шифокорлар унинг ҳаёти таҳдид остида эканини айтишмоқда. (видео)

- "Кавказ асираси"даги Нина: "Тошкент доимо менинг ёдимда". Ҳозирда Москвада истиқомат қилаётган НатальяВладимировна Озодликка эксклюзив интервью беришга розилик берди. 73 ёшга кирган актрисанинг айтишича, унинг кинодаги ҳаёти Ўзбекистон ва ўзбекистонликлар билан чамбарчас боғланган.(видео)

- Президентнинг кенжа куëви Тошкентдаги автоҳалокатда жароҳат олгани айтилмоқда. Ўзбекистон ҳукумати ва президент оиласига яқин манбалар президентнинг кенжа куёви ҳамда унинг хавфсизлик хизмати мулозими Отабек Умаровнинг 13 февраль оқшомида Тошкентда йўл-транспорт ҳодисасига учраганини айтмоқда. (видео)

- Ж.Ортиқхўжаев: Мовий гумбазлар хиëбонида бирон дарахт кесилса, эртаси кун ишдан кетаман. Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев 13 феврал куни “Мовий гумбазлар” хиëбони бузилишига норозилик билдираётган пойтахтликлар билан учрашди. Шаҳар ҳокими хиëбонда янги мажмуани барпо этиш пайтида дарахтлар кесилмаслигини ҳамда Мовий гумбазлар хиëбонига зарар етмаслигини билдирди. (видео)

- Куни қуруқ нонга қолган 4 фарзанди бор оиланинг ҳикояси. Қашқадарёнинг Уват қишлоғида яшовчи бу оила учун тош йиғиб сотишдан бошқа ҳеч қандай тирикчилик имкони йўқ. Пулсиз қолган оила ҳеч нарса сотиб олишга қурби йўқ, уларнинг ошхонасида эса на газ, на озиқ-овқат захираси бор. (видео)

- Урганчда 500 та дрон осмонга учирилди, шоуга юзлаб одам тўпланди. 10 февраль куни Урганчда ҳам дронлар шоуси ўтказилди. Тадбир маҳаллий бюджетдан молиялаштирилган. Шу тарзда халқ пулини кўкка солиш танқидга учрамоқда. Расмийлар фикрича кўнгилочар тадбирлар аҳолини бироз муаммолардан чалғитиши лозим. (видео)

- Бу бозорни Қашқадарёдаги энг абгор аҳволдаги бозор дейишади...Янги Нишон шаҳарчасида жойлашган “Эски бозор” савдогарлари бозор маъмурияти ҳақида шикоят қилди. Бозорда шароит йўқ, сотувчилардан олинган патта учун чек берилмайди. Ҳожатхона йўқ. Унинг ўрнига бўш турган бинолар ишлатилади. (видео)

- Кластердан норози фермерларнинг кооперация тузиш аризаси рад этилди. Кластер сиртмоғидан қутулишни истаб пахта кооперацияси ташкил қилмоқчи бўлган шовотлик фермерлар аризаси туман ҳокимлиги томонидан рад этилди. Сабаб қилиб эса кооперация ташкил қилиш талабларига мувофиқ пахта корхонаси йўқлиги кўрсатилди. (видео)

- Шунча одам ишсизми? Хоразмда "Артел"га ишга кириш учун минглаб одам тўпланди. 9 февраль куни маиший техника ва электроника маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи"Артел" ширкатининг Хоразм вилояти, Тупроққалъа тумани, Питнак шаҳрида янги қурилган шўъба корхонасига ишга қабул эълон қилингани ҳақида эшитган минглаб одам тўпланди. (видео)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG