Ссылки доступа

Қирғизистон президенти рус тили мақоми атрофида «сиёсий манипуляция» дан воз кечишга чақирди


19 февраль куни «Слово Кыргызстана» ҳукумат газетасида Президент Садир Жапаровнинг «Иттифоқдош алоқалар» — Қирғизистон ва Россия ўртасидаги алоқалар тўғрисида мақоласи чоп этилди.

Шунингдек, мақолада «Қирғизистон кўп йиллар давомида Россия билан ёнма-ён яшагани ва ривожланиб келгани шунингдек, рус тили нафақат давлат тили, балки мамлакатдаги миллатлараро алоқа тили ҳам» эканлиги қайд этилган.

Жапаров рус тилининг мақоми қонунчилик даражасида яхши ҳимоя қилинишини қўшимча қилиб, «бу масалада сиёсий манипуляция уринишларига қатъий қарши» эканлигини таъкидлади.

«Россия билан муносабатларни энг юқори даражадаги иттифоқчилик, стратегик шериклик даражасига етказиш курси Қирғизистоннинг миллий манфаатларига жавоб беради. Ишончимиз комилки, ҳамкорликни кучайтиришнинг альтернативаси йўқ ва республика ташқи сиёсатида ушбу йўналишга асосий ўрин берилган. Ишончим комилки, бўлажак ташриф мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга ва ўзаро манфаатли бўлган барча соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиришга ҳисса қўшади», — деб ёзган Жапаров.

Январь ойи охирида Президент Садир Жапаровнинг матбуот хизмати ўзининг биринчи хорижий ташрифини Россия Федерациясига амалга ошириш нияти борлигини маълум қилди. 15 февраль куни давлат раҳбари «режалаштирилган халқаро тадбирларни энг юқори даражада кутиб олиш учун» масофадан туриб ишлаш режимига ўтгани маълум бўлди. Режалаштирилган ташрифнинг аниқ санаси расман эълон қилинмаган.

XS
SM
MD
LG