Ссылки доступа

Ўзбекистонда автоаварияларда коронавирусдан ўлганлардан уч баробар кўпроқ одам ҳалок бўлди


Ўтган йили йўл-транспорт ҳодисаларида 1962 киши қурбон бўлди.Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси расмийлари Тошкентда ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

Расмийларга кўра, 2020 йилда республика бўйича 7 мингга яқин йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Шундан 1689таси фожиали якун топди ва уларда 1962 киши ҳалок бўлди.

Билдирилишича, 2019 йилда Ўзбекистонда 8 092 йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган ва уларда 2 094 киши ҳалок бўлган эди. Яъни, 2020 йилда автоавариялар 2019 йилга нисбатан 13,7 фоизга камайган ва ҳалок бўлганлар сони 2019 йилга нисбатан 6,3 фоизга кам бўлган.

Айни пайтда Ўзбекистонда расман коронавирус инфекциясидан автоаварияларга нисбатан уч барабар камроқ одам ўлган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги охирги марта Ўзбекистонда 22 январь куни бир киши коронавирусдан вафот этганини билдирган. Расмий маълумотларда қайд этилишича, бу билан коронавирусдан ўлганлар сони Ўзбекистонда камида 621 кишига етган.

20 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 79 654 кишини ташкил қилади.

XS
SM
MD
LG