Ссылки доступа

Ҳафта ўртасида ҳаво ҳарорати Ўзбекистон шимолида –22 даражагача совиши мумкин


Uzbekistan - snow in Samarkand, 26.11.2017
Uzbekistan - snow in Samarkand, 26.11.2017

Жорий йилнинг 23-26 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи орқали Россиянинг Европа қисми ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши оқибатида ҳаво ҳарорати кескин совиб кетиши кутилмоқда.

Ўзгидромет маълумотига кўра, 23 февраль куни республика бўйлаб ёмғир ёғиши, 24 февраль куни ёғингарчилик бўлиши, тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли кучли қор ёғиши мумкин.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида 23 февраль куни ёмғир ва қор ёғади, 24 февралда эса ёғингарчилик кутилмайди. 24-25 февраль кунлари Қорақалпоғистонда ҳарорат кечалари – 17 –22 даражагача, кундузлари – 10 – 15 даражагача, Хоразм вилоятида эса кечалари – 12 –17 даражагача, кундуз кунлари – 5 – 10 даражагача совийди.

Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ҳаво ҳарорати 24 февраль куни кечаси ва кундузи +2 +7 даража илиқ бўлиши, 25-26 февраль кунлари эса кечалари – 7 – 12 даражагача, кундузлари эса – 2 – 7 даражагача пасайиши кутиляпти.

XS
SM
MD
LG