ТИВ матбуот хизмати маълумотига кўра, Афғонистондаги бўлажак учрашув ва музокаралар чоғида ўзбек-афғон муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболини муҳокама қилиш режаланган.
“Минтақалараро савдо айланмасини ошириш, Марказий ва Жанубий Осиёни боғлайдиган қўшма транспорт-коммуникация лойиҳаларини амалга оширишнинг янги имкониятлари бўйича фикр алмашилади”, дейилган Ташқи ишлар вазирлиги хабарномасида Абдулазиз Комиловнинг Афғонистон президенти қабулида бўлиш-бўлмаслиги ҳақида ҳеч қанақа маълумот берилган эмас.
Вазир А. Комилов ўтган ҳафта Ўзбекистонга қўшни бўлган Туркманистон, Қозоғистон ва Тожикистонга сафар қилиб, мазкур мамлакатлар президентлари қабули бўлгани ҳақида аввалроқ хабар қилинган.