Ссылки доступа

Россия Тожикистондаги камбағал оилаларга 1 миллион доллар миқдорида ёрдам кўрсатди


В одной из школ Таджикистана, архивное фото  
В одной из школ Таджикистана, архивное фото  

Россия ҳукумати «Тожикистондаги мактаб ўқувчиларининг моддий жиҳатдан заиф оилаларига» умумий қиймати 1 миллион долларлик гуманитар ёрдам юборди. Таъкидланишича, гап озиқ-овқат ҳақида кетмоқда ва ёрдам БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури доирасида амалга оширилди.

Россиянинг Душанбедаги элчихонаси аниқлик киритишича, гуманитар юкларнинг аксарияти Тожикистоннинг жанубий қисмига етказилган. Умуман олганда, гуманитар ёрдам унга муҳтож 22 минг оилага тегишлидир.

Ўтган йили Россия Тожикистонда мактаб овқатланиш тизимини ривожлантириш учун 21 миллион 200 минг доллар ажратиши ҳақида хабар берилган эди. Шу билан бирга, Владимир Путин барча рус бошланғич мактаб ўқувчилари учун бепул иссиқ овқат билан таъминлашга ваъда берди. Ушбу ташаббус 2023 йил 1 сентябрдан кейин амалга ошириш режалаштирилган.

XS
SM
MD
LG