Ссылки доступа

Қирғизистонда коронавирусга қарши Спутник V вакцинаси рўйхатдан ўтказилди


Қирғизистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий тараққиёт вазирлиги ҳузуридаги Дори воситалари ва тиббий буюмлар департаменти коронавирус инфекциясининг олдини олиш учун Спутник V вакцинасини рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини берди.

Департамент матбуот хизматининг хабар беришича, вакцинани Қирғизистонда рўйхатдан ўтказиш яқин келажакда аҳолини эмлаш имкониятини беради.

Аввалроқ, Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси Россиянинг Спутник В вакцинасининг коронавирусга қарши самарадорлиги 95 фоиздан ошганини айтган эди. Россиянинг «Спутник V» вакцинаси Гамалея илмий маркази томонидан ишлаб чиқилган.

Ноябрь ойида Қирғизистон ҳукумати Россия билан коронавирусга қарши вакцина сотиб олиш бўйича музокаралар олиб борилаётганини эълон қилди. Қирғизистонлик мутахассислар Спутник V вакцинасининг ривожланиши ва клиник синовлари билан танишиш учун Москвага ташриф буюришди.

Кейинчалик ҳукумат март ойи бошида Оксфорд университети билан биргаликда вакцинани ишлаб чиққан AstraZeneca компаниясининг коронавирусга қарши эмлашнинг биринчи партияси Қирғизистонга етказиб берилишини айтди.

23 февраль ҳолатига кўра Қирғизистонда COVID-19 инфекциясининг аниқланган умумий сони 86 001 тани ташкил қилди. Касаллик бошланганидан бери Қирғизистон Республикасида 1 460 киши унинг қурбонига айланди.

XS
SM
MD
LG