Ссылки доступа

«Қирғизистон сўзи» газетаси офисида бош муҳаррир в.б. калтакланди


23 февраль куни «Қирғизистон сўзи» газетаси офисида бош муҳаррир в.б. Кифаят Аскерова калтакланди. Маълумотни таҳририят журналистлари тасдиқладилар.

Уларнинг сўзларига кўра, тижорат директори Уматкул Бралкеева соат 16.30 да таҳририятга келиб, Кифаят Аскеровани калтаклаган. Журналистларнинг фикрига кўра, ҳодисанинг икки иштирокчисида анчадан бери шахсий келишмовчиликлар бўлган.

Қайд этилишича, Кифаят Аскерова касалхонага ётқизилган ва ҳозирда у оғир аҳволда травматология бўлимида. Бралкеева ҳам жароҳат олган.

Бишкек полиция бошқармаси маълумотни тасдиқлади ва 102 рақамига қўнғироқ соат 16.30 да келганини таъкидлади. Первомай тумани Ички ишлар бошқармаси тергов-тезкор гуруҳи ушбу жойга жўнаб кетди. Ҳозир суд жараёни давом этмоқда. Воқеа тафсилотлари кейинроқ берилиши ваъда қилинган.

Кифаят Аскерова Қурманбек Мамбетовнинг кетиши муносабати билан бош муҳаррир в.б. этиб тайинланди. Бунгача у газета муҳаррири биринчи ўринбосари бўлган.

XS
SM
MD
LG