Ссылки доступа

АҚШ БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига қайтмоқчи


Видеовыступление Энтони Блинкена
Видеовыступление Энтони Блинкена

Қўшма Штатлар бу йил БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашига сайланишга эришмоқчи. Бу ҳақда Давлат котиби Энтони Блинкен 24 февраль куни Женевада бўлиб ўтган Кенгашнинг 46-сессияси иштирокчиларига видеомурожаатида маълум қилди.

Вашингтон 2022 йилдан 2024 йилгача Кенгашга аъзо бўлиш учун ариза топширади, деди у. «Биз БМТга аъзо барча давлатлардан ушбу органга қайтиш ҳақидаги аризамизни қўллаб-қувватлашларини сўраймиз», — дея Энтони Блинкен сўзларини келтиради «Америка Овози».

Қўшма Штатлар 2018 йил июнь ойида БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашидан чиқди. Ўшанда президент Доналд Трамп ҳукуматлараро идорани Исроилга муносабати ва ислоҳотларнинг йўқлиги учун танқид қилган. Блинкеннинг айтишича, АҚШнинг янги маъмурияти қисман аввалги ҳукумат танқидларига қўшилади. Шу билан бирга, Қўшма Штатлар Кенгашга аъзо давлатларнинг инсон ҳуқуқлари соҳасида «юқори талабларга» жавоб беришига ишонч ҳосил қилишни ният қилмоқда, деб ёзади Deutsche Welle.

47 кишилик, уч йиллик кенгашнинг йиллик сайлови октябрь ойида БМТ Бош ассамблеясида бўлиб ўтиши керак. Кенгашнинг ҳозирги таркибига Буюк Британия, Хитой ва Россия киради.

XS
SM
MD
LG