Ссылки доступа

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ “Мирзиëев қароргоҳи”ни темирйўлчилар пансионати деб эълон қилди


Тайный дворец Мирзияева: как журналисты нашли резиденцию главы Узбекистана
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:03:49 0:00

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ 24 февраль куни Озодликнинг “Мирзиëев сири: Тоғлар бағрига яширилган қароргоҳ ва сув омбори” деб номланган кўп қисмли суриштирувга расмий муносабат билдирди.

Бу суриштирувда Шавкат Мирзиëев президентликка келиши билан унинг садоқатли мулозими Очилбой Раматов бошқарадиган “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Оҳангарон тоғларида махсус дам олиш қароргоҳи ва сув омбори қурилиши бошлангани¸ бу лойиҳанинг йиллардан бери жамоатчиликдан сир тутиб келинаëтгани ва унинг иқтисодий аҳволи оғирлашиб бораëтган Ўзбекистон бюджетига юзлаб миллион долларга тушгани айтилди.
Шавкат Мирзиëев президент сифатида қасамëд қилишидан икки ой ўтиб-ўтмай Угом-Чотқол тоғ тизмасидаги “Шоввозсой ўрмон хўжалиги ҳудудида бошланган маҳобатли дам олиш мажмуаси¸ Озодлик суриштирувида аниқланишишича¸ Шавкат Мирзиëев учун қурилган.

Суриштирув жараëнида Озодлик “Ўзбекистон темир йўллари” матбуот хизмати электрон почтасига Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳудудидаги”Шоввозсой ўрмон хўжалиги ҳудудида дам олиш мажмуасини қурилиши” билан боғлиқ ўндан ошиқ савол билан мурожаат қилди. Аммо давлатга қарашли компания бу саволларни жавобсиз қолдирди.

Суриштирув ва унинг хулосаларига асосланган Озодлик видеоси ижтимоий тармоқларда тарқаши ва саволлар туғдириши ортидан “Ўзбекистон темир йўллари” баëнот чиқариб¸ “сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда тарқалаётган “Угам-Чотқол” миллий табиат боғи тасарруфидаги дам олиш маскани ҳақидаги” хабарларни “асоссиз ва нохолис” деб атади.

“Ўзбекистон темир йўллари”нинг жамоатчиликка иддао қилишича¸ Озодлик суриштируви марказига қўйилган объект¸ нафақат темир йўлчилар¸ балки “мамлакат аҳолиси” учун қурилган “дам олиш маскани”дир.

“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йилдаги қарорига асосан, Угам-Чотқол миллий табиат боғи тасарруфидаги “Шоввозсой” ўрмон хўжалиги ерлари “Ўзбекистон темир йўллари” компаниясига темирйўлчилар ва уларнинг оила аъзолари, компаниянинг хорижий ҳамкорлари, мамлакатимиз аҳолиси ва чет эллик сайёҳлар учун замонавий экотуризм масканини барпо этиш ва мавжуд экотизимни сақлаб қолиш мақсадида ажратилган.

Бу ерда 2011 йилдан бошлаб, яъни 10 йил давомида босқичма-босқич қурилиш ва бунёдкорлик ишлари олиб борилган. Барча инвестициялар темир йўл компаниясининг бюджетдан ташқари маблағлари, жумладан даромадлари ҳисобидан амалга оширилган.

Ўтган ўн йил давомида дам олиш маскани қурилишига сарфланган инвестициялар ҳажми 495 миллиард сўмни ташкил этди. Шу билан бир қаторда, миллий боғ ҳудудида табиат ва ҳайвонот оламини сақлаш ва ривожлантириш учун зарур инфратузилмалар яратилди, объектгача электр тармоқлари тортилди, автомобиль йўли ва кичик сув омбори барпо этилди”¸ дейилади “Ўзбекистон темир йўллари” расмий баëнотида.

Ушбу дам олиш ва соғломлаштириш масканларида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ билан шартнома ва йўлланмалар асосида, темирйўлчилар билан бир қаторда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, турли вазирлик, идора ва давлат ташкилотлари, маҳаллий ҳокимликлар, шунингдек, республикамиз аҳолиси ва чет эллик инвесторлар, ҳамкорлар ва сайёҳларга экотуризм ва экстремал туризм, саломатликни мустаҳкамлаш ва қайта тиклаш хизматлари кўрсатиб келинмоқда”¸ дейилади баëнот давомида.

XS
SM
MD
LG