Ссылки доступа

Мянма полицияси намойишчиларга қарши қуроллардан фойдаланди


Демонстранты в Янгоне требуют прекращения военного правления и освобождения Аун Сан Су Чжи. 22 февраля 2021 года
Демонстранты в Янгоне требуют прекращения военного правления и освобождения Аун Сан Су Чжи. 22 февраля 2021 года

Мянманинг кўплаб шаҳарларида шанба ва якшанба кунлари норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Янгон, Тавой ва Мандалай шаҳарларида полиция билан тўқнашувда камида 18 киши ҳалок бўлди, 30 дан ортиқ одам жароҳат олди.

Полиция жанговар ўқ-дорилар билан бирга резина ўқ ва кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланган. Бу ҳақда BBC БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасига асосланиб хабар бермоқда.

Мухолифат халқни армияни ҳокимиятдан четлатиш ва Аун Сан Су Чжи ҳамда унинг Демократия учун миллий лигаси раҳбариятини зудлик билан озод қилишни талаб қилиб, умумий иш ташлашга чақирмоқда.

Ҳарбийларга бўйсунган полиция мамлакат фуқаролик раҳбарлари Аун Сан Су Чжи ва президент Вин Мйинни уй қамоғига олди. Мянмада бир йилга фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Катта шаҳарларда комендантлик соати кечки 8 дан тонгги 4 гача ўрнатилди.

Аун Сан Су Чжи ҳибсда ноқонуний транспорт воситаларини ташиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш, импорт қонуни ва бошқа қонунларни бузишда айбланмоқда.

Мянма армияси янги парламент сайловларини санасини маълум қилмасдан ўтказиш ниятида эканлигини маълум қилинди. Генераллар Демократия учун Миллий Лига ғолиб бўлган олдинги овоз бериш натижалари сохталаштирилган деб даъво қилмоқда.

Шанба куни Мянманинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги элчиси Чжо Му Тун Мянма ҳарбий маъмурияти томонидан ишдан бўшатилди. Аввалроқ, дипломат ватандошларни ҳарбий бошқарувни тугатиш учун «барча зарур воситалардан фойдаланишга» чақирган эди. Мянма давлат телевидениеси Чжуо Му Тунни «ўз мамлакатига хиёнат қилган» ва «элчи вазифасини суиистеъмол қилган» деб эълон қилди.

2011 йилда 1962 йилдан бери мамлакатни бошқарган ҳарбий режимнинг юқори қисми халқаро босимга дучор бўлди ва демократияга босқичма-босқич ўтишга рози бўлди. Бундай ўтиш шарти сифатида ҳарбийлар парламентдаги 25% ўринларни сақлаб қолиш ва хавфсизлик кучлари устидан назорат эълон қилди.

Ҳарбийлар демократияга ўтишини эълон қилгандан сўнг, жамиятнинг демократик тарафдор қисмининг узоқ йиллик раҳбари бўлган Аун Сан Су Чжи партияси барча сайловларда ғалаба қозонди.

Аун Сан Су Чжи партияси — Демократия учун Миллий Лигаси ўтган йили энг катта устунлик билан ғалаба қозонди ва ҳарбийларнинг иштирокисиз ҳукуматни мустақил равишда шакллантиришга ишониши мумкин эди.

XS
SM
MD
LG