Вазир Варанк Туркия ракетаси Delta V Space Technologies Inc. компаниясининг ишланмаларини ўрганиш асосида қурилаётганини қайд этган, бироқ ракетанинг техник хусусиятларига тўхталмади.
Вакилга кўра, Туркия ўзининг Ой дастурини икки босқичда (2023 ва 2028 йилларда) амалга оширишни режаламоқда. Илк босқичда Ой юзасига учувчисиз аппаратни қўндириш кўзда тутилган.
Варанк шу тариқа ўз мамлакати “космик соҳада олий лигага кириш”га ҳаракат қилаётганини маълум қилган.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 9 февраль куни миллий космик дастурни эълон қилганди. Дастур доирасида Туркия космодром қуриш, коинотга фазогир йўллаш ҳамда фуқаровий ва ҳарбий эҳтиёжларни қоплаш учун сунъий йўлдош аппаратларини учириш ниятида.