Ссылки доступа

Олмаотада Кетлинг: намойишчилар 10 соатдан кўпроқ вақтни махсус кучлар қамалида ўтказдилар (видео)


Олмаотада рўйхатдан ўтмаган Демократик партиянинг 28 февраль куни тинч митингга чиққан тарафдорлари 10,5 соат давомида махсус кучлар ҳалқасида сақланди. Полиция уларни пешин вақтида ўраб олди ва 22.30 дагина озод қилди.

Озодликка чиққандан сўнг, фаоллар тарқалиб кетмасдан, ҳамкасби Абзал Дўстияровнинг озод қилинишини талаб қилишди. Улар Олмаотанинг Бўстандиқ тумани полиция бўлимига боришди.

Полиция Абзал Дўстяровни ҳалқадан чиқариб, соат 20.30 да полиция бўлимига олиб боришди. У нимада гумон қилинаётгани номаълум, аммо бундан олдин фаол собиқ президент Назарбоевнинг ҳозирги — Токаевга мерос қилиб олинган режимини танқид қилган.

28 февраль куни «Қозоғистон Демократик партиясини» ташкил этиш бўйича ташаббус гуруҳи аъзолари Балуан Шолак саройида тўпланиб, Абай хиёбони бўйлаб Республика Саройигача кортеж ўтказишни ният қилишди. Аммо полиция уларни зудлик билан «асир»га олди.

Дастлаб, махсус кучлар ҳалқасида 40-50 киши бўлган, фаоллар охирига келиб 24 киши бўлган: баъзилари «суҳбат» учун полиция томонидан олиб кетилган, бошқалари ўзларини ёмон ҳис қилишган ва қўйиб юборилган.

Ҳалқадаги энг ёш фаол 19 ёшли қиз, энг кекса ёши 70 ёшли нафақахўр бўлганлиги айтилмоқда.

- Биз кексалик ҳурмат қилинмайдиган жамиятдан қўрқишимиз керак. Биз келажак авлод учун ҳамма нарсага бардош берамиз, — деди фаоллардан бири.

Ҳалқада ташаббускор гуруҳнинг етакчиси Жанболат Мамай, фаоллар Данае Калиева ва Айгерим Тлеужанова ҳам бор бўлган

- Ўтган сафар (10 январь — парламент сайловлари куни — таҳр.) ҳам кетлинг ишлатилган, биз 10 соат турдик, бу сафар 11 соат турдик. Худди шу ҳалқа, худди ўша чойнак, худди ўша қийноқ. Ҳеч қандай фарқ йўқ. Расмийлар «Қозоғистонда тинч йиғилишлар ўтказиш имконияти мавжуд» деган сўзлар ёлғон эканлигини яна бир бор исботладилар, — дейди Жанболат Мамай.

XS
SM
MD
LG