Ссылки доступа

Ичкаридан чиққан мухолифат ва ўтказилмай қолган қурултой (тўплам)


Ukraine - Feodosia - on the Embankment of the Paratroopers, 22Feb2021

Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Суриштирув 2: Мирзиëев сирини ëпиш учун Шоввозсойда шоу уюштирилди. Шавкат Мирзиëев учун қурилган муҳташам Шоввозсой дам олиш зонасини оддий темир йўлчилар учун қурилган маскан деб кўрсатган "Ўзбекистон темир йўллари" нечта ëлғон гапирди? Бу савол жавобини Озодликнинг навбатдаги суриштирувидан билиб оласиз. (видео)

- Ичкаридан чиққан мухолифат ва ўтказилмай қолган қурултой. Ўзбекистонда янги тузилаётган “Ҳақиқат ва Тараққиёт” партияси ташаббус гуруҳи раҳбари, профессор Хидирназар Аллақуловнинг партия қурултойини ўтказиш режаланган кунда ушланиши мамлакатдаги сиёсий жараёнларни яқиндан кузатаётган хорижлик экспертларда хавотир уйғотди. (видео)

- Президент ташрифи учун хўжакўрсин тайëргарлик, видеомурожаат ва сусайган портал. Ўзбекистон президенти кўриши учун хўжакўрсинга ободонлаштириш... Мирзиёев маҳаллий амалдорлар фаолиятидан норози. Президентнинг режалаштирилмаган ташрифлари деярли режага айланмоқда. Амалдорлар президент ташрифига астойдил тайёрланади¸ лекин фақатгина президент бориши мумкин бўлган ҳудудларда. (видео)

- Нақшинкор дарвозали контейнер: Наманганда ҳокимлар учун контейнер уйлар қурилмоқда. Президент Мирзиёев Наманганга сафари давомида, 19 февраль куни "кутилмаганда" борган “Бунёдкор” маҳалласида вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов учун контейнер уй қурилмоқда. (видео)

- Осиё 360°: Андижон каптарлари. (видео Директ)

- Қор босган Москвага фаррошлар етишмаяпти. Коммунал хўжаликда асосан ўзбек ва тожик мигрантларидан иборат ишчилар етишмовчилиги сезилди. Шаҳар ҳокимияти ишчилар етишмовчилиги олдингига нисбатан 40% етганини билдирди. Москвада ишлаётган ишчилар икки сменада ишлашга мажбур эканини гапирмоқда. (видео)

- Коронавирус туфайли авиация соҳаси инқирозга учради: компаниялар хизматчиларни ишдан бўшатиб, зарарларни ҳисоблаб чиқмоқда. (видео Директ)

- Лукашенкога мухолиф спортчилар тақиққа учрамоқда. Беларусда тинч аксилҳукумат намойишларига қарши полиция зўравонлигини тўхтатишга чақирилган очиқ хатни имзолаган 100 дан ортиқ спортчи мусобақалардан четлатилди. “Очиғини айтсам, мен энди спортчи эмасман”, дейди миллий кикбоксинг жамоасидан четлатилган Иван Ганин. (видео)

- Туркманистонда 14 ёшли курашчи ўсмир рақибига ютқазиб бермагани учун уриб ўлдирилди. Туркманистонда 14 ёшли дзюдочи Сулаймон Турсунбоев мусобақада Ички ишлар вазирлиги курсантига ютқазиб беришдан бош тортди. Ғалабадан сўнг уни номаълум кишилар ўғрилашган ва ўласи қилиб дўппослаб кўчага ташлаб кетишган. Ўсмир оғир аҳволда қаровсиз қолиб, вафот этган. (видео)

- “Ҳокимият нимага йўлларни фақат президент учун қилади, халқ учун эмас?”. Наманганда президент Шавкат Мирзиёев келишига йўллар зудлик билан таъмирланди. Мирзиёев очиб бериши кутилаётган кутбхона олдидаги йўл бир кечада асфальтланди. (видео)

- “Мендирман Жалолиддин”: Саида Мирзиёева танқидга очиқлигини айтди - танқидлар узоқ куттирмади. Президентнинг тўнғич қизи Саида Мирзиёева томонидан анонс қилинган премьера ортидан тармоқларда фильмда акс этган тарихий ҳақиқат ва бадиий тўқима борасида баҳслар бошланиб кетди. (видео)

- Мирзиëевнинг кутилмаган ташрифлари ва кутилаëтган сайловлар. Президент Мирзиëев Фарғонадаги кутилмаган ташрифини Наманганда ҳам такрорлади. Худди Фарғонадаги каби Наманганда ҳам мулозимларга камера қаршисида танбеҳ берди. Таҳлилчилар Мирзиëевнинг кутилмаган ташрифларини сайловолди ташвиқотларига боғламоқда. (видео)

- Пандемия Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги маданий алоқаларга салбий таъсир этмоқда. Россияда коронавируси тарқалгани ортидан эълон қилинган карантин чекловларига март ойида бир йил тўлади. Мамлакат чегараларининг ёпиқлиги нафақат меҳнат муҳожирлари, балким Россия билан маданий алоқалар боғлаб турган косиб-ҳунармандлар ишига ҳам жиддий тўсиқ бўлмоқда. (видео)

- Солиқ қўмитаси пул нақдловчиларни деб 10 мингта корхона ишини тўхтатиб қўйди. 16 февраль куни Тошкентда 300 га яқин тадбиркор музлатиб қўйилган банк ҳисобларини очиш, ноҳалол контрагентлар тўламаган ҚҚСни улардан ундиришни тўхтатиш талаби билан Давлат солиқ қўмитасига борди. (видео)

- Хоразм қизи Анна Герман. Ислом Каримов кўчасини Анна Герман номига қайта номлаш талаб қилинди. Афсонавий поляк қўшиқчиси Анна Германнинг 85 йиллиги нишонланар экан бир гуруҳ ўзбек зиёлилари қўшиқчи туғилган Урганч шаҳри марказидаги кўчага унинг номини қайтариб қўйишни талаб қилиб чиқди. Урганчдаги Анна Герман номи билан аталувчи кўча икки йил аввал Ислом Каримов номига ўзгартирилганди. (видео)

- "Сайловга тайёргарлик". Ноқонуний намойишга чақирганлик учун 5 йилгача қамаш таклиф қилинди. “Миллий тикланиш” ва “Адолат” партиялари депутатлари таклифича, ноқонуний митинг ва намойишга даъват қилган, сайлов тартибини бузганлик учун тақрибан 14 миллион сўм (1400 АҚШ доллари) миқдорида жаримадан 5 йилгача қамоқ жазоси белгилашни сўрамоқда. (видео)

- Ҳоким Зойир Мирзаев етимга берган ваъдасини нега бажармади? Москвада карантин пайтида чиқиндилар орасида қоғоз йигиб, оиласига кўмак бериб келган 12 яшар йигитча эсингиздами? Зойир Мирзаев улар билан учрашиб, уларнинг маиший муаммаолари ҳал этилиши, уларга кам таъминланган оила сифатида уй-жой берилишини ваъда қилганди. Аммо... (видео)

- Президентнинг кутилмаган ташрифидан қўрққан мулозимлар “қолоқ маҳалла”ларни обод қилишни бошлади. (видео)

- Евросиё Иттифоқига қўшилиш Ўзбекистонга фойдами, зарарми? Айни дамда, бу масала ўзбек жамиятида турли талқинлар ва тортишувларни келтириб чиқарди. Интернетнинг турли тармоқларию саҳифаларида бошланиб кетган мунозаралар жамиятни икки қарамақарши тарафга ажратди. (видео)

- Жиддий ҳасталик билан туғилган 4 ойлик Жаҳонгирбек ёрдамга муҳтож. Навоий шаҳрида тугилганига эндигина 4 ой бўлган Жахонгирбек жиддий ҳасталик билан туғилган. Шифокорлар унинг ҳаёти таҳдид остида эканини айтишмоқда. (видео)

- "Кавказ асираси"даги Нина: "Тошкент доимо менинг ёдимда". Ҳозирда Москвада истиқомат қилаётган НатальяВладимировна Озодликка эксклюзив интервью беришга розилик берди. 73 ёшга кирган актрисанинг айтишича, унинг кинодаги ҳаёти Ўзбекистон ва ўзбекистонликлар билан чамбарчас боғланган.(видео)

- Президентнинг кенжа куëви Тошкентдаги автоҳалокатда жароҳат олгани айтилмоқда. Ўзбекистон ҳукумати ва президент оиласига яқин манбалар президентнинг кенжа куёви ҳамда унинг хавфсизлик хизмати мулозими Отабек Умаровнинг 13 февраль оқшомида Тошкентда йўл-транспорт ҳодисасига учраганини айтмоқда. (видео)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG