Ссылки доступа

Анжелина Жоли Черчилл чизган суратни рекорд даражадаги 11,5 миллион долларга сотди


Картина Уинстона Черчилля "Минарет мечети Аль-Кутубия"

Актриса Анжелина Жоли Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Уинстон Черчиллнинг “Ал-Кутубия масжидининг минораси» расмини рекорд даражадаги 11,5 миллион долларга сотди. Бу ҳақда Christieʼs ким ошди савдоси уйи сайтида хабар берилди.

Дастлаб санъат асарининг қиймати уч миллион долларга баҳоланган. Харидорнинг исми ошкор қилинмаган.

“Ал-Кутубия” масжиди минораси — Британиялик сиёсатчи Иккинчи Жаҳон уруши пайтида чизган 500 дан ортиқ расмларидан биттаси. У 1943 йил январь ойида Марокашнинг Касабланка шаҳрида Гитлерга қарши коалициядаги иттифоқчилар билан учрашувдан сўнг чизилган. Ўшанда Черчилл АҚШ президенти Франклин Рузвелтни ўзи билан қўшни Марокашга қуёш ботишини томоша қилиш учун сафарга боришга кўндирган ва айни шу манзарани ўз ижод ишида намоён этган. Кейинчалик Черчилл ўз ишини Рузвелтга тақдим этган.

60 йилларда Рузвелтнинг ўғли расмни сотган ва кейинчалик у шерикларидан бири Билль Рау галереясига келгунига қадар Ню-Орлеандаги шкафда ўн беш йилдан кўпроқ вақт давомида сақланган.

2011 йилда ушбу расмни Рау шаҳридан актёр Бред Питт сотиб олиб, Анжелина Жолига тақдим этди. Питт ва Жоли 2016 йилда ажрашган. Жолининг ўзи расмни сотиш сабабини тушунтирмади.

XS
SM
MD
LG