Ссылки доступа

Қирғизистон ва Қозоғистон чегарада логистика марказини яратишни жадаллаштиради


2 март куни Қирғизистон Президенти Садир Жапаров давлат ташрифи доирасида Қозоғистон Президенти Касим-Жомарт Токаев билан учрашди.

Давлат раҳбари матбуот хизматининг хабар беришича, музокаралар якунлари бўйича улар қўшма баёнот қабул қилдилар, унда «давлатлар раҳбарлари стратегик шериклик ва иттифоқни янада мустаҳкамлаш истиқболларини атрофлича муҳокама қилдилар, шунингдек, долзарб масалалар бўйича фикр алмашдилар».

Икки мамлакат президентлари қирғиз-қозоқ алоқаларини барча соҳаларда мустаҳкамлаш ниятларини тасдиқладилар. Баёнотда инвестиция ҳамкорлигини, транспорт ва транзит салоҳиятини ривожлантириш, биринчи минтақалараро қирғиз-қозоқ форумини ўтказиш ниятлари ҳақида айтилган.

«Ҳукуматларга Қирғизистон — Қозоғистон давлат чегарасида ягона иқтисодий маконда товарларнинг Қирғизистон ва Қозоғистон ҳудуди орқали узлуксиз ҳаракатланишини таъминлаш учун логистика марказини яратишни жадаллаштириш бўйича кўрсатма берилди».

Қайд этилишича, Садир Жапаров Қозоғистон Президентини ўзи учун қулай вақтда Қирғизистонга жавоб ташрифи билан келишга таклиф қилган. Касим-Жомарт Токаев таклифномани қабул қилди, ташриф саналари дипломатик каналлар орқали келишиб олинишини маълум қилган.

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров 2 март куни давлат ташрифи билан Қозоғистонга келди. Икки кунлик ташриф давомида Жапаров Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев, парламент мажлиси раиси Нурлан Нигматулин ва бош вазир Асқар Мамин билан ҳам учрашади.

Қирғизистон Республикаси Президенти Қозоғистонга Россиянинг пойтахти — Москва шаҳрига ташриф буюрган биринчи халқаро сафардан қайтганидан сўнг дарҳол ташриф буюришга қарор қилди. Энди у биринчи ташрифини Марказий Осиё давлатларига қилмоқда.

XS
SM
MD
LG