Ссылки доступа

Тожикистонда судланган мухолифатчи сиёсатчи Махмурод Одинаевнинг ўғли 6 йилга озодликдан маҳрум этилди


Шайхмуслихиддин Ризоев
Шайхмуслихиддин Ризоев

Ҳисор шаҳри суди Социал-демократик партияси раисининг ўринбосари Махмурод Одинаевнинг ўғли Шайхмуслихиддин Ризоевни безорилик ва зўрлашга уринишда айблаб, 6 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Ризоев суди иши бўйича қарор 25 февралда берилганлиги 1 март куни маълум қилинди. «Суд Шайхмуслихиддин Ризоевни безорилик ва зўрлашга уринишда айбдор деб топди», деди исмини ошкор қилмаслик шарти билан суд ходимларидан бири.

Шайхмуслихиддин Ризоевнинг қариндошлари унинг қийноқ остида айбига иқрор бўлишга мажбур бўлганлигини даъво қилмоқда. «Биз суд қарорини қабул қилмаймиз. Ҳукм чиқарилаётганда бизни залга ҳам киритишмади», — дейди маҳкумнинг онаси Меҳрнигор Ризоева.

Суд раҳбарияти ва бошқа расмийлар мухолифатдаги сиёсатчи ўғлининг ҳукмига изоҳ бермадилар. Ҳозирча Шайхмуслихиддин Ризоевни зўрлашга уринишда айбланганлиги аниқ эмас.

2020 йил 24 ноябрь куни Тожикистон Ички ишлар вазирлиги Шайхмуслихиддин Ризоевга нисбатан Тожикистон Республикаси Жиноят кодексининг 237-моддаси, 2-қисми («Безорилик») билан жиноят иши бўйича жиноий иш қўзғатилганлигини хабар қилди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси хабарида қайд этилишича, Шайхмуслихиддин Ризоев Ҳисор шаҳридаги Сомон қишлоқ жамоатининг Шуроб қишлоғидаги Шоми Шуроб ресторанининг ёнида 2002 йилда туғилган ёш қиз Саидова Шахнозани маст ҳолда калтаклаган. «Рестораннинг қўриқчиси Амиршоев Эмомиддин ёш қизни Шайхмуслихиддин Ризоевнинг қўлидан озод қилишга шошилган, натижада улар ўртасида жанжал келиб чиқди ва Амиршоев Эмомиддин Шайхмуслихиддин Ризоевни уриб юборган. Суд-тиббиёт далолатномасига биноан, Шайхмуслихиддин Ризоев танага енгил жароҳатлар етказган», деб маълум қилган эди Тожикистон Ички ишлар вазирлиги матбуот маркази.

Аввалроқ мухолифатчи сиёсатчи Махмурод Одинаев журналистларга номаълум шахслар унинг ўғлига ҳужум қилиб, бурнини синдириб, бошига шикаст етказганини айтган эди.

Меҳрнигор Ризоеванинг айтишича, дастлаб Шайхмуслихиддин жабрланган деб тан олинган. Бироқ, Махмурод Одинаев ички ишлар идоралари ходимларидан ғойиб бўлгандан сўнг, унинг ўғлига нисбатан жиноий иш қўзғатилди ва Шайхмуслихиддин Ризоев жабрланувчидан судланувчига айланди.

Эслатиб ўтамиз, мухолифатдаги Тожикистон социал-демократик партияси раисининг ўринбосари Махмурод Одинаев 28 январь куни безорилик ва экстремистик ҳаракатларга даъват қилишда айбдор деб топилиб, жами 14 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди. Ҳимоячининг таъкидлашича, суд ҳукми бундай моддалар учун ўта қаттиқ ва мухолифатчи устидан суд жараёни Тожикистон учун ғайриоддий даражада тез бўлган: жараён икки ойдан кам давом этган.

Мухолифатдаги сиёсатчи Махмурод Одинаев 2020 йил ноябрида ғойиб бўлди. Бир неча кун давомида у ҳақида ҳеч қандай хабар бўлмади, аммо унинг қариндошлари полиция сиёсатчининг деярли барча қариндошларини, шу жумладан, энг олисдаги қариндошларини ҳам сўроқ қилишганини айтишди: кўплари Душанбеда бошқа шаҳарлардан олиб келинган. Январь ойида Тожикистон Ички ишлар вазирлиги Одинаевнинг экстремизмда айблангани ва ҳибсга олинганлигини тасдиқлади.

Махмурод Одинаевнинг яна бир ўғли Хабибулло Ризоев 28 январь куни 58 минг сомоний (5 минг доллардан ортиқ) миқдорида жаримага тортилди. У безориликда айбдор деб топилди, аммо суд жараёнида у ўзига қўйилган айбловларни рад этди.

Меҳрнигор Ризоева ўғилларининг ҳибсга олиниши ва жиноий жазога тортилиши уларнинг отасининг сиёсий фаолияти билан боғлиқлигига амин.

XS
SM
MD
LG