Ссылки доступа

Талабалар ҳам қизил, сариқ, яшил рангларга ажратиладиган бўлди


Ижарада турувчи талабалар яшил, сариқ ва қизил рангларга ажратилади. Бунинг учун маҳаллаларда “талабабай юриш бошланди”. Бу ҳақда 2 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Олий ва ўрта махсус таълим вазири Aбдуқодир Тошқулов маълум қилди.

Вазирга кўра, ижарада турган талабалар турмуш тарзини ва шароитларини текшириш учун махсус ишчи гуруҳи ташкил қилинган. Ишчи гуруҳ текширув натижаларидан келиб чиқиб, ижарада турувчи талабаларни яшил, сариқ ва қизил рангларга ажратади.

27 февраль куни соат 20:50 ларда Юнусобод тумани, Фирдавсий маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Инжобод кўчаси, 61-уйда Тошкент Ахборот технологиялари университети 2-босқич талабалари М.У., Р.С., Д.Ғ. ва Сингапур университети 2-босқич талабаси О.И. ҳамда “Инха” университети 1-босқич талабаси С.Х.,лар ўлик ҳолда топилгани ҳақида хабар берилган эди.

Расман билдирилишича, талабалар номаълум моддадан заҳарланиб ўлишган. Ушбу ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида Юнусобод туман прокуратураси томонидан Жиноят Кодексининг 259-моддаси 2-қисми “а” банди (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Шундан сўнг Бош вазири ўринбосари Б. Мусаев 1 мартда шошилинч йиғилиш ўтказган ҳамда талабаларнинг яшаш шароитларини таҳлил қилиш тўғрисида топшириқ берган.

XS
SM
MD
LG