Ссылки доступа

Навалний Федерал жазони ижро этиш хизмати учун ички кийим тикиладиган колонияга жўнатилди


Владимир вилоятидаги оппозиция етакчиси Алексей Навалний гўёки вақтини ўтамоқда деб турган 2-сонли ахлоқ тузатиш колонияси (ИК-2) Федерал жазони ижро этиш хизмати эҳтиёжлари учун ички кийим етказиб беради.

The Insider давлат харидлари веб-сайтига таяниб ёзганидек, 2018 йилда ушбу колония Федерал жазони ижро этиш хизмати ҳудудий бошқармасидан эркаклар кўйлаклари, ички кийим шимларини етказиб бериш бўйича шартнома тузган. Шартнома миқдори 821 минг рублни ташкил этди. Давлат харидлари порталидаги ҳужжатлардан келиб чиқадики, Покровдаги ИК-2 қарийб 1600 та кўйлакни 311 рублдан, тўрт минг калта иштон ва шимларни 81 рублдан етказиб бериши керак эди.

Владимир вилояти бўйича Пенетенциар хизматининг расмий веб-сайтида маҳкумлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар каталоги мавжуд. Унда ходимлар ва маҳкумлар учун кийимлардан ташқари, турли хил ёғоч мебеллар, пойабзал ва тўқимачилик буюмлари мавжуд.

Декабрь ойида Алексей Навалний унга суиқасд қилишда гумон қилинган иштирокчи билан телефон орқали суҳбатининг ёзувини эълон қилди. Суҳбатда у Навалнийнинг заҳарланиш изларини яшириш операциясида қатнашганини тан олди ва шунингдек, сиёсатчининг ички кийимига кимёвий уруш агенти моддасини қўлланилганини айтди.

  • Февраль ойининг бошида Москванинг Симоновский суди Навалнийнинг Ив Рошер жиноий иши бўйича шартли жазосини ҳақиқий жазо билан алмаштириш тўғрисида қарор қабул қилди ва унга 3,5 йиллик қамоқ жазосини тайинлади. Ўтган ҳафта Матросская Тишина тергов ҳибсхонасида деярли бир ярим ой бўлган Алексей Навалний колонияга жўнатилди.

    ОАВ маълумотларига кўра, сиёсатчи Владимир вилояти Покров шаҳридаги 2-колонияга олиб кетилган. Ҳозирча Федерал Жазони ижро этиш хизмати маълумотни тасдиқламади. Уй ҳибсида ва тергов изоляторида ўтказган вақтни ҳисобга олган ҳолда Навалний тахминан икки ярим йил давомида колонияда бўлади.

XS
SM
MD
LG