Ссылки доступа

Facebook Тожикистонда солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди


Здание Налогового комитета РТ
Здание Налогового комитета РТ

Тожикистон Солиқ қўмитаси Facebook ижтимоий тармоғини солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтказганлигини эълон қилди.

Январь ойида кучга кирган Солиқ кодексига киритилган ўзгартишга мувофиқ, Тожикистон фуқароларига пуллик Интернет хизматларини кўрсатувчи компаниялар «даромадларига қўшилган қиймат» учун 18 фоиз солиқ тўлашлари шарт.

Солиқ қўмитаси матбуот хизмати 2 март куни Facebook ҳукумат ҳузуридаги Солиқ қўмитаси веб-сайтида (www.andoz.tj) тақдим этилган электрон хизматлар учун солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтганлигини» хабар қилди.

Facebook ўзи ёки унинг вакиллари Солиқ Қўмитасида рўйхатдан ўтганликлари тўғрисида ҳеч қандай маълумотни расмий равишда эълон қилмаган. Тожикистон Солиқ Қўмитасида рўйхатдан ўтиш ушбу ижтимоий тармоқ расмийларининг қарори эканлиги ҳам ҳали аниқ эмас.

Бироқ, Солиқ Қўмитасида рўйхатдан ўтган ҳолда, Facebook Тожикистон фуқароларидан олган даромадлари учун «қўшилган қиймат солиғи» нинг 18 фоизини — ҚҚСни тўлаши керак. Facebook — бу Тожикистонда ўн минглаб фойдаланувчилари бўлган энг машҳур ижтимоий тармоқлардан бири.

Солиқ ходимларининг таъкидлашича, Facebook-дан ташқари Doodle Incorporation, Novatech ва Esolar Ltd. солиқ тўловчилар сифатида рўйхатдан ўтган.

Солиқ кодексига киритилган ўзгартишларга кўра, товарларини тўғридан-тўғри ёки Тожикистонда воситачилар орқали сотадиган хорижий компаниялар ҚҚСни тўлашлари шарт. Бунинг учун улар Солиқ Қўмитаси веб-сайтида онлайн рўйхатдан ўтишлари керак.

Солиқ қўмитасининг ҳисоботида айтилишича, «электрон хизматларни тўғридан-тўғри Тожикистон Республикасининг жисмоний шахсларига кўрсатадиган хорижий шахслар ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланган шаклда ариза бериш асосида электрон рўйхатдан ўтказилади».

Facebook ва Google бошқа йирик телекоммуникацион компаниялар каби компанияларга солиқ солишда Тожикистон Россия, Испания, Ўзбекистон каби давлатлар тажрибасига таянган. Аммо, ушбу мамлакатлар билан таққослаганда, Тожикистон Республикасининг ички бозори жуда кичик ва шу билан бирга аҳолининг сотиб олиш қобилияти жуда паст. Тожикистоннинг солиқ кодексига янги тузатишлар киритилишига йирик рақамли компаниялар қандай муносабатда бўлишлари ҳали маълум эмас.

XS
SM
MD
LG