Ссылки доступа

КазМУНО лицензияси бекор қилингандан кейин 900 нафар чет эллик талаба ўқишсиз қолди


Қозоғистон узлуксиз таълим тиббиёт университетининг (КазМУНО) фаолияти февраль ойида бекор қилинган. 2 март куни Таълим ва фан вазирлиги (ТФВ) вакиллари ушбу университетнинг 900 дан ортиқ чет эллик талабаларининг тақдири ҳақида маълумот беришди.

Таълим ва фан вазирлиги кейинчалик 2020 йилда ушбу университет фаолиятидаги қўпол қонунбузарликлар аниқланганини айтди. Бунга қуйидагилар кирди: бакалавриат, магистратура, докторантура, университет резидентлиги ўқув жараёнини керакли профессор-ўқитувчилар таркиби, тегишли моддий-техника базаси билан таъминланмаганлиги ва бошқа бир қатор муҳим кўрсаткичлар белгиланган минимал стандартларга жавоб бермайди.

18 февраль куни “Астана” телеканали 600 та КазМУНО ўқитувчиси Таълим ва фан вазирлигининг университетни бош лицензиясидан маҳрум этиш тўғрисидаги қароридан норози эканлигини билдириш учун кўчаларга чиққанлигини хабар қилди. Ўқитувчилар Таълим ва фан вазирлигининг қароридан норози бўлиб, «университет барча зарур жиҳозлар билан таъминланган» ва «университетда фаолият олиб борган йиллар давомида биронта ҳам қонунбузарлик қайд этилмаганлигини» таъкидладилар.

- Биз Қозоғистон Республикаси Президентига мурожаат қиламиз ва ушбу ҳолатни тушунишини сўраймиз. Чунки бизда Таълим вазирлиги ҳаракатларига шубҳа бор. Мустақил текширув ўтказишсин. Ўқитувчиларимиз ҳақиқатан ҳам юқори малакага эга, — деди КазМУНО профессори Раушан Бердалина телеканалга.

КазМУНО талабалари, аксарияти чет элликлар вазиятдан хавотирда.

- Мен бу ерда 2,5 йилдан бери, учинчи курсда ўқийман. Бизга бу ердаги клиник база кўплаб мамлакатларга қараганда яхшироқ, амалиёт яхши, деб айтишди, шунинг учун биз бу ерга келдик. Биз бир нечта касалхоналарда амалиёт қилдик. Биз ушбу университетда ўқишни ва шу университетни тугатишни истаймиз, чунки ўқиш тугашига бир неча ойлар қолган. Бундан ташқари, бизда охирги курс ҳам бор, — дейди умидвор Шараф Салим, олийгоҳ талабаси.

У ва бошқа Иорданиядан келган талабалар Украинада бир неча йиллик таҳсилдан сўнг Қозоғистон университетига ўтдилар, у ерда, уларнинг сўзларига кўра, «сиёсий сабабларга кўра» қўшимча ўқиш мумкин эмас бўлган.

- Мен учинчи курсимдан бери шу ердаман. Бунгачау Украинада ҳам таҳсил олганман. Бу ерда Қозоғистонда кенг танлов мавжуд: шифокор бўлиш имконияти мавжуд, инглиз тилида ўқиш имконияти мавжуд. Бу ерда яхши дастур мавжуд, ҳамма нарса халқаро таълим стандартларига жавоб беради. Бу йил мен ўқишни якунлашим керак. Университетни ёпмасликни ва лицензияни бекор қилмасликни тилайман. Бошқа университетни топиш жуда қийин, айниқса Иордания (унинг сифатини) тасдиқламаса. Мен ота-онамнинг ҳиссий ҳолатидан хавотирдаман, — дейди Айман Ал-Хассаф ўз тажрибалари билан ўртоқлашиб.

Унга кўра, у ва бошқа чет эллик талабалар Қозоғистонда ишлашга рухсат этилмайди, чунки улар бу ерда талабалик визаси билан келган ва ота-оналари уларга ўқиш учун пул юборишади — йилига 4,200 доллар.

Талабалар агар Қозоғистондаги университетни тугаттмай, дипломсиз уйга қайтишса, вақт ва пул беҳуда кетиб, иш топололмаслигидан хавотирда.

XS
SM
MD
LG