Ссылки доступа

Расмийлар Мирзиёевнинг махфий саройи – сарой эмаслигини исботлашга уринмоқда (тўплам)


منار جام

Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Расмийлар Мирзиёевнинг махфий саройи – сарой эмаслигини исботлашга уринмоқда. (видео Настоящее время)​

- Осиё: ота-оналар нега фарзанларини мактабларга қайтишини истамайдилар. (видео Директ)

- Қирғизистонлик ўзбеклар. Ўзбекистон билан адабий алоқалар қайта тикланмоқда. Қирғизистонлик ўзбекларга бағишланган туркум дастурларнинг илк меҳмони Қирғизистон Ёзувчилар уюшмаси раёсат кенгаши аъзоси, Ўзбекистон Ёзувчилар иттифоқи фахрий аъзоси Бегижон Аҳмедов. У билан Ўзбекистон ва Қирғизистон адабий алоқларини муҳокама қилдик. (видео)

- 90 ëшни қаршилаган Горбачëвнинг тарихни ўзгартирган фаолиятига назар. 2 март куни 90 ёшга тўлган СССРнинг биринчи ва охирги президенти Михаил Горбачёв даври Совет блокининг қулаши ва Совуқ урушнинг ниҳоясига етиши билан тарихга кирди. (видео)

- Суриштирув 2: Мирзиëев сирини ëпиш учун Шоввозсойда шоу уюштирилди. Шавкат Мирзиëев учун қурилган муҳташам Шоввозсой дам олиш зонасини оддий темир йўлчилар учун қурилган маскан деб кўрсатган "Ўзбекистон темир йўллари" нечта ëлғон гапирди? Бу савол жавобини Озодликнинг навбатдаги суриштирувидан билиб оласиз. (видео)

- Ичкаридан чиққан мухолифат ва ўтказилмай қолган қурултой. Ўзбекистонда янги тузилаётган “Ҳақиқат ва Тараққиёт” партияси ташаббус гуруҳи раҳбари, профессор Хидирназар Аллақуловнинг партия қурултойини ўтказиш режаланган кунда ушланиши мамлакатдаги сиёсий жараёнларни яқиндан кузатаётган хорижлик экспертларда хавотир уйғотди. (видео)

- Президент ташрифи учун хўжакўрсин тайëргарлик, видеомурожаат ва сусайган портал. Ўзбекистон президенти кўриши учун хўжакўрсинга ободонлаштириш... Мирзиёев маҳаллий амалдорлар фаолиятидан норози. Президентнинг режалаштирилмаган ташрифлари деярли режага айланмоқда. Амалдорлар президент ташрифига астойдил тайёрланади¸ лекин фақатгина президент бориши мумкин бўлган ҳудудларда. (видео)

- Нақшинкор дарвозали контейнер: Наманганда ҳокимлар учун контейнер уйлар қурилмоқда. Президент Мирзиёев Наманганга сафари давомида, 19 февраль куни "кутилмаганда" борган “Бунёдкор” маҳалласида вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов учун контейнер уй қурилмоқда. (видео)

- Осиё 360°: Андижон каптарлари. (видео Директ)

- Қор босган Москвага фаррошлар етишмаяпти. Коммунал хўжаликда асосан ўзбек ва тожик мигрантларидан иборат ишчилар етишмовчилиги сезилди. Шаҳар ҳокимияти ишчилар етишмовчилиги олдингига нисбатан 40% етганини билдирди. Москвада ишлаётган ишчилар икки сменада ишлашга мажбур эканини гапирмоқда. (видео)

- Туркманистонда 14 ёшли курашчи ўсмир рақибига ютқазиб бермагани учун уриб ўлдирилди. Туркманистонда 14 ёшли дзюдочи Сулаймон Турсунбоев мусобақада Ички ишлар вазирлиги курсантига ютқазиб беришдан бош тортди. Ғалабадан сўнг уни номаълум кишилар ўғрилашган ва ўласи қилиб дўппослаб кўчага ташлаб кетишган. Ўсмир оғир аҳволда қаровсиз қолиб, вафот этган. (видео)

- “Ҳокимият нимага йўлларни фақат президент учун қилади, халқ учун эмас?”. Наманганда президент Шавкат Мирзиёев келишига йўллар зудлик билан таъмирланди. Мирзиёев очиб бериши кутилаётган кутбхона олдидаги йўл бир кечада асфальтланди. (видео)

- “Мендирман Жалолиддин”: Саида Мирзиёева танқидга очиқлигини айтди - танқидлар узоқ куттирмади. Президентнинг тўнғич қизи Саида Мирзиёева томонидан анонс қилинган премьера ортидан тармоқларда фильмда акс этган тарихий ҳақиқат ва бадиий тўқима борасида баҳслар бошланиб кетди. (видео)

- Мирзиëевнинг кутилмаган ташрифлари ва кутилаëтган сайловлар. Президент Мирзиëев Фарғонадаги кутилмаган ташрифини Наманганда ҳам такрорлади. Худди Фарғонадаги каби Наманганда ҳам мулозимларга камера қаршисида танбеҳ берди. Таҳлилчилар Мирзиëевнинг кутилмаган ташрифларини сайловолди ташвиқотларига боғламоқда. (видео)

- Пандемия Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги маданий алоқаларга салбий таъсир этмоқда. Россияда коронавируси тарқалгани ортидан эълон қилинган карантин чекловларига март ойида бир йил тўлади. Мамлакат чегараларининг ёпиқлиги нафақат меҳнат муҳожирлари, балким Россия билан маданий алоқалар боғлаб турган косиб-ҳунармандлар ишига ҳам жиддий тўсиқ бўлмоқда. (видео)

- Президентнинг кутилмаган ташрифидан қўрққан мулозимлар “қолоқ маҳалла”ларни обод қилишни бошлади. (видео)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG