Ссылки доступа

Мянмада чоршанба кунги намойишларда 38 киши, шу жумладан болалар ўлдирилган


Мандалай, 3 марта
Мандалай, 3 марта

Мянмада чоршанба куни ҳокимиятни эгаллаб олган ҳарбийларга қарши намойишчиларни тарқатиш пайтида камида 38 киши ҳалок бўлган, дея тасдиқлади БМТ.

Би-би-си таъкидлаганидек, шу тариқа 3 март фуқаролик итоатсизлиги бошланганидан бери энг қонли кун бўлди.

Хабарларга кўра, армияга бўйсунган кучлар бир нечта шаҳарларда, хусусан Янгон, Мандалай ва Мйинжонда намойишчиларнинг катта гуруҳларига қарата ўт очишган. Ҳалок бўлганларнинг камида иккитаси ўсмирлардир.

Мянмадаги ҳарбий тўнтариш 1 февраль куни содир бўлди. Кейинчалик оммавий норозилик намойишлари бошланди, жумладан ҳибсга олинган ҳукумат амалдорларини озод этишни талаб қилишди. Ҳибсга олинганлар орасида ноябрь ойида бўлиб ўтган парламент сайловларида ғолиб чиққан Миллий Демократия Лигаси лидери Аун Сан Су Чжи ҳам бор. Ҳарбийлар ушбу партиянинг натижаларни кенг миқёсда сохталаштиришда айбламоқда. Улар сайлов комиссиясининг аввалги таркибини тарқатиб юбордилар ва бир йилдан сўнг янги сайловлар ўтказмоқчи.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Мянма бўйича махсус вакили Кристин Шранер Бургенернинг сўзларига кўра, тўнтаришдан кейинги норозилик ойида 50 дан ортиқ одам ҳалок бўлган ва қурбонларнинг аксарияти 3 март куни бўлган. Бир кун олдин қўшни давлатлар Мянма ҳарбий раҳбариятини ўзини тийишга чақирган.

XS
SM
MD
LG