Ссылки доступа

Мянмада полиция яна намойишчиларни тарқатиш учун қурол ишлатмоқда


Протест в Мьянме, 4 марта 2021 года
Протест в Мьянме, 4 марта 2021 года

Мянмада полиция ҳокимиятни эгаллаб олган ҳарбийларга қарши митингни тарқатиш учун қурол ва кўзни ачитувчи газ ишлатган. 3 март куни намойишни тарқатиш пайтида 38 киши ҳалок бўлганига қарамай, пайшанба куни бир нечта шаҳарларда одамлар кўчага чиқишди. Жабрланганлар ҳақида ҳали маълумот йўқ.

Янгонда минглаб намойишчилар тазйиқлардан кейин яна тўпландилар. Улар шиорлар ва қўшиқ айтишда давом этишди. Мандалайда намойишчилар Демократия учун миллий лига раҳбари Аун Сан Су Чжининг фотосуратлари ва «Раҳбаримизни озод қилинг» деган плакатлар билан юриш қилдилар.

Reuters хабарига кўра, 1 февралдаги ҳарбий тўнтариш бошланганидан бери Мянмадаги намойишлар пайтида камида 54 киши ҳалок бўлди. 1700 дан ортиқ одам ҳибсга олинган, шу жумладан 29 журналист.

Европа Иттифоқи тинч намойишчиларга қарши қурол ишлатилишини қоралади ва ҳарбийларга қаттиқ санкциялар ва изоляция билан таҳдид қилди. Бунга жавобан ҳарбийлар вакили мамлакатда ҳокимиятни эгаллаб олганлар чекловларга тайёр эканлигини айтди.

5 март, жума куни БМТ Хавфсизлик Кенгаши Мянмадаги вазиятни ёпиқ эшиклар ортида муҳокама қилади.

Ҳиндистон полицияси Мянмадан уч аскар чегарани кесиб ўтгани ҳақида хабар берди, афтидан ҳарбий буйруқларга бўйсунишни рад этди. Бунгача полиция ва аскарлар ҳар доим ҳокимиятни қўлга киритган ҳарбийларнинг буйруғига амал қилишган, деб ёзади Reuters.

1 февралда Мянмадаги тўнтариш натижасида ҳарбийлар мамлакатда ҳокимиятни эгаллаб олишди. Ноябрь ойида ғолиб чиққан Демократия учун Миллий Лиганинг етакчиси Аун Сан Су Чжи ҳибсга олинган. Ҳарбийлар унинг сайлов натижаларини кенг миқёсда сохталаштиришда айбламоқда. Улар сайлов комиссиясининг аввалги таркибини тарқатиб юбордилар ва бир йилдан сўнг янги сайловлар ўтказмоқчи. Мамлакатда ҳарбийларга қарши кенг кўламли ҳаракатлар бошланди.

XS
SM
MD
LG