Ссылки доступа

Сафоев Марказий Осиё иттифоқини тузиш учун ҳали эрта эканини билдирди


Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев

Интеграциянинг асосий таркибий қисми умумий тамойиллар, умумий қадриятлар ҳамда давлат ва иқтисод тузилишининг умумий туташ механизмлари бўлиб ҳисобланади, Марказий Осиёда эса булар йўқ.

Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Alter Ego лойиҳаси доирасида ўтказилган интервью чоғида билдирди.

Сафоевга кўра, Марказий Осиё иттифоқи тузилишига ҳозирда катта қизиқиш борлигига қарамай, интеграцион бирлашма тузишга оид масалани кун тартибига қўйишга ҳали эрта.

Бироқ Ўзбекистон ташқи сиёсатининг сўнгги тўрт йил ичидаги энг асосий ютуқларидан бири - минтақа мамлакатлари билан ўзаро ишончга асосланган ҳамкорликни тиклашга муваффақ бўлинди. Беш-олти йил аввал ҳаводан адоват, гумонсираш, қандайдир агрессивлик уфуриб турарди”, дея Ислом Каримов ҳукмронлиги даврига ишора қилган С. Сафоев ҳозирда Марказий Осиё мамлакатлари билан мулоқот тикланганини қайд этди.

Сенат раисининг биринчи ўринбосарига кўра, ҳозирда минтақа давлатлари билан ўтган йилларда муҳокама қилиш ҳам тақиқланган “чегара бўйича вариантлар” кўриб чиқилмоқда.

Аминманки, чегара делимитацияси ва демаркацияси жараёнларини якунламагунимизча, Ўзбекистонда мустақил давлатни шакллантириш поёнига етгани ёки ўтиш даври тугагани ҳақида гапиришга эрта. Биз бу фундаментал масалани ҳал қилишимиз керак. Сув захираларини бошқариш масаласи ҳаёт-мамот масаласидир. Бугунги кунда муроса вариантларини топиб, олға силжишга муваффақ бўлинди”, деган С. Сафоев бу борада қилинадиган ишлар ҳали кўплиги, аммо икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорлик учун ҳозирнинг ўзида шарт-шароит яратиб бўлинганини қўшимча қилган.

XS
SM
MD
LG