Ссылки доступа

Туркияда вертолёт қулаши натижасида камида 11 ҳарбий ҳалок бўлди


На месте крушения вертолёта в провинции Битлис, Турция, 4 марта 2021 года

Туркиянинг шарқидаги Битлис вилоятида вертолёт қулаши оқибатида 11 турк аскари ҳалок бўлди ва уч нафари яраланди.

Ҳалок бўлганлар орасида генерал Усмон Эрбаш ҳам бор. У 8-армия корпусига қўмондонлик қилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, фалокат ёмон об-ҳаво ёки вертолётнинг техник носозлиги сабаб содир бўлган бўлиши мумкин.

НАТО Бош котиби Енс Столтенберг ҳарбийлар ўлими муносабати билан Туркияга ҳамдардлик билдирди.

XS
SM
MD
LG