Ссылки доступа

Қирғизистон Республикаси ҳукумати молия полициясини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилди


Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш давлат хизматини (молия полицияси) тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда ҳукумат матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, тегишли фармойишни Бош вазир Улуғбек Марипов имзолаган.

Ҳукуматнинг таъкидлашича, махфий иқтисодиёт даражаси, унинг ҳажми, фақат расмий маълумотларга кўра, 130 миллиард сомни ёки ЯИМнинг 23,6 фоизини ташкил қилади.

«Бундан ташқари, мустақил экспертлар ва ишбилармон доиралар вакилларидан коррупция ва тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашиш нуқтаи назаридан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш давлат хизмати фаолияти тўғрисида шикоятлар келиб тушмоқда. Хизмат иқтисодий ва коррупцияга қарши жиноятлар билан курашишдан ташқари, ички иқтисодий хавфсизликни башорат қилиши, олдини олиш ва таъминлаши, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаши керак. Бироқ, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш давлат хизмати бугунги кунда фақат жазолаш функцияларини бажаради», — дейилади ҳукумат хабарида.

2021 йил февралда, ҳукуматнинг янги таркиби ва тузилмаси тасдиқланганда, молия полицияси бундан буён Ички ишлар вазирлиги таркибига кириши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Кейинчалик Октябрь воқеаларидан кейин ушбу лавозимга тайинланган Иқтисодий жиноятчиликка қарши кураш бўйича давлат хизмати раиси Симик Жапикеев департаментнинг бекор қилинишига қарши чиқди.

Шу билан бирга, Президент Садир Жапаров ўзининг Facebook-даги саҳифасида вазирлик ёки идорани шахслар манфаати йўлида сақлашга ҳожат йўқлиги ҳақида ёзган постини эълон қилди.

2012 йилда Давлат молия полицияси хизмати тугатилиб, унинг ўрнига Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш давлат хизмати ташкил этилди.

XS
SM
MD
LG