Ссылки доступа

АҚШ Қирғизистонда жиноий авторитетни ҳибсга олиниши ва судланишига сабаб бўлувчи маълумот учун мукофотни 5 миллион долларга оширди


АҚШ Давлат департаменти Қирғизистондаги жиноий авторитет Камчи Колбаевни судга беришга имкон берадиган маълумот учун мукофот тўловларни оширди. Бу ҳақда АҚШнинг Қирғизистондаги элчихонаси томонидан тарқатилган Давлат департаменти вакили Нед Прайснинг баёнотида айтилган.

Таъкидланишича, Колбоевнинг ҳибсга олиниши ва судланишига олиб келадиган маълумотлар ва Колбаевнинг жиноий ташкилотининг молиявий схемаларини йўқ қилишга ёрдам берадиган маълумотлар учун мукофот 5 миллион долларга кўтарилган.

«Барча маълумотлар DEAга ва WhatsApp, Telegram ва Signal орқали хабарларни қабул қила оладиган +1 202-643-0383 рақамига (OFAC) берилиши керак бўлади. Жисмоний шахслар АҚШнинг энг яқин элчихонаси ёки консуллигига ташриф буюришлари ёки Kolbayev_Tips@usdoj.gov электрон почта манзилига юборишлари мумкин. Маълумотни тақдим этган барча шахслар тўлиқ махфийликка эга бўлишади», — дейилади хабарда.

2012 йилда АҚШ президенти Барак Обама Колбоевни «қора рўйхат»га кирган 7 та энг йирик наркобаронлардан бири сифатида киритди. АҚШ Давлат департаменти “Колбаевнинг молиявий механизмларини бузадиган» маълумот учун миллион долларгача мукофот ваъда қилди. АҚШ Молия вазирлиги Колбоевни «қора рўйхат»га собиқ СССР мамлакатларидан келган 10 нафар жиноят бошлиқларининг исмлари билан бирга киритди.

Камчи Колбаев Қирғизистон Ички ишлар вазирлигида уюшган жиноий гуруҳ раҳбари сифатида рўйхатдан ўтган. Бўлим маълумотларига кўра, 2018 йилда Колбоевнинг уюшган жиноий гуруҳи 424 аъзодан иборат эди.

2020 йил 22 октябрда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Камчи Колбаев ҳибсга олингани ҳақида эълон қилди. Унга нисбатан Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 249-моддаси («Жиноий ташкилот тузиш ёки унда иштирок этиш») билан судгача иш қўзғатилган. Бишкек шаҳрининг Первомайский туман суди унга нисбатан Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг ҳибсхонасида ҳибсга олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини тайинлади, аммо ноябрь ойида соғлиғи ҳолати сабабли 47-сонли ахлоқ тузатиш колониясига ўтказилди.

2 март куни Бишкек шаҳар суди «вор в законе» Камчи Колбаевга нисбатан эҳтиёт чорасини ўзгартирди. Уни яшаб турган ҳудудини тарк этмаслик тўғрисида ариза билан озод қилишди.

3 март куни Колбоевга қарши яна бир жиноий иш — 250 миллион сомдан ортиқ миқдордаги жиноий даромадларни легаллаштириш бўйича тергов қилинаётгани маълум бўлди. Айни пайтда Колбоевнинг қариндошлари 49,6 миллион сомни депозит ҳисоб рақамига киритган.

XS
SM
MD
LG