Ссылки доступа

Мянма касаба уюшмалари умумий иш ташлашга чақирмоқда


Манифестация 8 марта в Нейпьидо
Манифестация 8 марта в Нейпьидо

Мянмада душанба куни касаба уюшмаларининг чақириғига биноан кўплаб фабрикалар 1 февраль тўнтаришида ўрнатилган репрессив ҳарбий режимга қарши норозилик намойиши сифатида ёпилди.

Мянмадаги тўққизта энг йирик касаба уюшмалари ўз фуқароларини 8 мартдан бошлаб «тўлиқ ва узоқ муддатли иқтисодий тўхтатишга» чақирди. Касаба уюшмаларининг қўшма баёнотида, иқтисодий фаолиятни давом эттириш ҳарбий режим учун фойдалидир. Ҳарбий қўмондонлар бунга жавобан иш ташлашни қўллаб-қувватлаганларни ишдан бўшатишлари ҳақида огоҳлантирдилар.

Ғарб матбуоти душанба куни Мянмада баъзи савдо марказлари ва дўконлари, почта ва банк филиаллари, тўқимачилик фабрикалари ёпилганлигини таъкидлади. Янгонда митинглар қишлоқ хўжалиги соҳасидаги деҳқонлар ва ишчилар орасида демократия тарафдорлари томонидан ўтказилди. Турли шаҳарларда полиция билан тўқнашувда бир неча киши ҳалок бўлди, деб хабар беради AFP.

4 март куни БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Мишел Бачелет Бирмада тўнтариш намойишлари бошланганидан бери камида 54 намойишчининг ўлими ҳақида хабар берди. БМТ маълумотларига кўра, қатағон пайтида камида 1700 киши ҳибсга олинган.

XS
SM
MD
LG