Ссылки доступа

Ереванда намойишчилар парламент биносини тўсиб қўйишди


Ереванда бир неча юз мухолифат вакиллари иккита чодир қуриб, парламент биносини тўсиб қўйишди. Ушбу чақириқ аввалроқ Ватанни қутқариш ҳаракати мухолифати раҳбари Вазген Манукян томонидан митинг пайтида қилинган эди.

«Ўртоқлар, келинглар, парламент биносининг барча кириш жойларини тўсиб қўяйлик, депутатлар у ерга кирмаслиги керак. Биз у ерда чодирлар қурамиз, ҳар куни 200 га яқин тарафдорларимиз у ерда тунашлари керак», — деди у.

Ҳаракат координатори Ишхан Сагҳатян ўзларининг тарафдорларини провокацияларга берилмасликка чақириб, Миллий ассамблея ҳудудига ва биносига кирмоқчи эмасликларини билдирди.

Ҳодиса жойида бўлган бир неча юз полициячилар ва махсус кучлар фаол чоралар кўрмаяпти. Бироқ, хавфсизлик ходимлари сони ортиб бормоқда, деб таъкидламоқда Неwс.ам.

Оппозиция 25 февраль куни Баграмян проспектида чодирлар қурди. Улар Арманистон Бош вазири Никол Пашиняннинг истеъфосини талаб қилмоқда.

Пашинян Озарбайжон ва Россия ҳукуматлари билан Қорабоғ шаҳрида сулҳ битими имзолагандан сўнг, Арманистонда бош вазирга қарши норозилик намойишлари бошланди. 17 мухолифат партияси Пашинянни истеъфога чиқишга чақирди ва Ватанни қутқариш ҳаракатини яратди. Улар вақтинча бош вазир лавозимига ўзларининг номзодлари сифатида Миллий Демократик Иттифоқнинг етакчиси, 75 ёшли Вазген Манукянни танладилар. У 1990 йил августдан 1991 йил сентябргача Арманистоннинг биринчи бош вазири бўлган. 3 март куни Арманистон Тергов қўмитаси Манукянни оммавий равишда конституциявий тузумни зўравонлик билан ўзгартиришга чақирганликда айблади.

Арманистон ва Озарбайжон ўртасида Тоғли Қорабоғ бўйича ҳудудий низо 1980 йилларнинг охиридан бери давом этмоқда. Асосан этник арманлар яшайдиган Тоғли Қорабоғ автоном вилояти, Арманистоннинг қўллаб-қувватлаши билан Озарбайжон ССР таркибидан чиққанлигини эълон қилди ва 1991 йил сентябрь ойида тан олинмаган «Тоғли Қорабоғ республикаси» ташкил этилганини эълон қилди.

2020 йил сентябрь ойи охирида вазият яна оғирлашганидан сўнг, Озарбайжон Тоғли Қорабоғ атрофидаги ҳудудларни ўз назоратига олди ва қадимий ва рамзий аҳамиятга эга Шуша шаҳрини (арманча Шушида) эгаллаб олди. Шуша қўлга олингандан бир кун ўтиб, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва Россия президенти Владимир Путин минтақада урушни тўхтатиш учун тинчлик битимини имзоладилар.

Шартномага биноан, ҳужжат имзоланган пайтда қўшинлар бўлган ҳудудлар Арманистон ва Озарбайжонга берилади. Агдам, Келбажар ва Лачин вилоятлари ҳамда Мартуни, Мартакерт ва Аскеран вилоятларининг бир қисми, Шуша шаҳри ва деярли бутун Ҳадрут вилояти Озарбайжон назорати остида қайтарилди. Россия тинчликпарварлик миссияси алоқа линияси бўйлаб жойлаштирилган.

XS
SM
MD
LG