Ссылки доступа

Қозоғистонда Интернет-фирибгарлик: январь ойида 1,8 мингдан ортиқ ҳолатлар қайд этилди


Қозоғистонда Интернет фирибгарлиги тобора кучайиб бормоқда; ушбу соҳадаги ҳуқуқбузарликлар сони ўтган йилга нисбатан сезиларли даражада ошди, деб хабар беради Finprom.kz аналитик нашри Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратура маълумотларига асосланиб.

Финпром веб-сайтида ёзилишича, жорий йилнинг январь ойида мамлакатда «Фирибгарлик» моддаси бўйича тўрт мингта жиноят содир этилган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 30,9 фоизга кўпдир.

43 фоизи ёки 1,8 мингдан ортиғи Интернетдаги фирибгарлик билан боғлиқ жиноятлардир. Фирибгарликнинг кўп ҳолатлари Олмаота, Нур-Султон ва Чимкентда қайд этилган. Энг кам ҳолат Шимолий Қозоғистон вилоятида қайд этилган.

«Тўрт минг ишдан 400 га яқини очилган. Қозоғистон ташқарисида одамлар томонидан содир этилаётган жиноятлар фош этилиши мураккаблашмоқда. Биз ўз сўровимизни Интерполга юборган вақтимизга келиб, аксарият ҳолларда жиноят излари аллақачон яширилган», — деди ИИВ вакили Нурдилда Ораз.

Унга кўра на полиция ва на банк ходимлари одамлардан паролларини ёки бошқа шахсий маълумотларини сўрашга ҳақли эмас.

Аввалроқ, 11 та Қозоғистоннинг иккинчи даражали банки Интернет-фирибгарлик ҳолатлари кўпайиши тўғрисида огоҳлантирган ҳолда қўшма баёнот тарқатган эди. Уларнинг сўзларига кўра, фирибгарлар кўпинча ўзларини банк ишчилари сифатида кўрсатишади, мижознинг ҳисоб рақамидан пул ўғирланган деб даъво қилишади ва пулни «суғурта агенти» номига, «суғурта хужайраси” га ёки «кўзгу ҳисоб рақамига» ўтказишни таклиф қилишади.» Бундан ташқари, фирибгарлар кўпинча хайрия тадбирлари, махсус молиявий хизматлар, совринлар ютуқлари каби турли хил тадбирлар тўғрисида хабарларни почта ёки мессенжерлар орқали юборадилар.

Бундай ҳолларда банклар фирибгарлар билан музокараларга киришмасликни, суҳбатни тугатишни ва шахсий маълумотларингизни ҳеч қачон ошкор қилмасликни маслаҳат беришади.

Ички ишлар вазирлигининг хабар беришича, 2021 йил январь ойида турли хил фирибгарликлар натижасида етказилган зарар миқдори 1,8 млрд. Жисмоний шахсларга етказилган зарар 1,1 млрд. Давлатга 529,9 миллион танга, юридик шахсларга 82,7 миллион танга зарар етказилган.

XS
SM
MD
LG