Ссылки доступа

Ўш шаҳар мерияси Сарибашовга «сарой қуриш» ҳақидаги маълумотни рад этди


Ўш шаҳар мерининг матбуот котиби Азамат Абсаттаровнинг айтишича, видеоси илгари ижтимоий тармоқларда тарқатилган уйнинг шаҳар ҳокими Таалайбек Сарибашовга алоқаси йўқ.

Видеода Ўш мери синглисининг номига рўйхатдан ўтган участкада «сарой қураётгани» ва у қуриб битказилгандан сўнг, уй «ҳатто Раим Матраимовнинг саройидан ҳам ошиб кетиши» айтилган.

Ўш шаҳар ҳокимлиги матбуот котиби Азамат Абсаттаров ушбу маълумотни рад этиб, қурилаётган иншоот шаҳар ҳокими ёки унинг қариндошлари билан ҳеч қандай алоқаси йўқлигига ишонтирди. Унинг сўзларига кўра, бу маълумотлар шаҳар кенгашига сайловлар олдидан атайлаб қоралашга уринишдир.

«Энди Ўшда сиёсатчилар, олигархлар, бойларнинг ягона мақсади бор — ўз партияларини шаҳар кенгашига олиб кириш. Шундан сўнг, шаҳар ҳокими сайловлари бўлиб ўтади. Буларнинг барчаси сайловолди ўйинлари. Туҳмат, айблов далиллари одатий ҳолдир», — деди Абсаттаров.

Таалайбек Сарибашов 2018 йилдан бери Ўш шаҳар ҳокимлигини бошқариб келмоқда. 2012 йилда у Олай вилояти ҳокими, 2015 йилда эса Ўш вилояти ҳокими этиб тайинланди.

XS
SM
MD
LG