Йиғилишда депутатлар Қирғизистон-Ўзбекистон ривожланиш жамғармасини тузиш тўғрисидаги битим ратификациясини маъқуллашган. Мазкур битимга мувофиқ, Ўзбекистон Қирғизистонга маблағ ажратадиган, жамғарма раёсати тузилиб, унга қирғизистонлик вакиллар қўшиладиган, директорлар кенгаши таркибига эса Ўзбекистондан уч, Қирғизистондан икки нафар вакил кирадиган бўлган.
Икки қўшни давлат ўртасида қўшма жамғарма тузиш режаси 2017 йили Қирғизистоннинг ўша пайтдаги президенти С. Жээнбековнинг Тошкентга сафари чоғида молиявий ҳамкорлик тўғрисида имзоланган шартномада ҳам акс этганди. Аммо бу режа фақат бугунга келиб амалга ошмоқда.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров 11-12 март кунлари Тошкентга сафар қилиши ҳақида аввалроқ хабар қилинган.