Ссылки доступа

Қирғизистон Республикаси Бош прокуратураси блоггер Сйдаман иши бўйича айбловларни бекор қилди


Блогер Сйдаман (Элмирбек Сйдаман) иши бўйича 10 март куни бўлиб ўтган суд мажлисида прокурор мунозара пайтида айбловни бекор қилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, суд лингвистик экспертизаси хулоса берган — Сйдамановнинг чиқишларида минтақалараро адоват ва зўравонлик ҳаракатларига чақириш аломатлари мавжуд эмас.

Аввалроқ, давлат айбловчиси блогерни 6 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилишни сўраган эди.

Элмирбек Сйдаманов Инстаграмда Сйдаман тахаллуси билан танилган блогер. У 2020 йил 17 февралда минтақалараро адоватни қўзғаганликда гумон қилиниб ҳибсга олинган. Унга нисбатан СИЗО-1да 2 ой ҳибсга олиш тарзидаги санкция қўлланилди. Унинг адвокатлари туман судининг қарорини юқори босқичга шикоят қилишди. 28 февраль куни Бишкек шаҳар судининг қарори билан блогер уй қамоғида озод қилинди.

Аввалроқ, у ўз саҳифасида жонли эфирда Қирғизистоннинг айрим ҳудудларида ишлатилган баъзи сўзлар ҳақида салбий фикр билдирган. Бу жамиятда резонанс келтириб чиқарди ва қарама-қаршиликларга сабаб бўлди.

Элмирбек Сйдамановнинг Инстаграмъдаги саҳифасида 250 мингга яқин обуначи бор.

XS
SM
MD
LG