Ссылки доступа

Украинада бошпана излаётган ўзбекистонлик журналист муддатсиз очлик эълон қилди (тўплам)


Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Наманган: Чегараолди ҳудуд аҳолиси блокопостни олиб ташлашни сўрамоқда. Янгиқўрғон тумани Нанай қишлоғи аҳолиси блокпостдаги ходимларнинг муомаласидан шикоят қилмоқда. Маҳаллий аҳоли ва блокпостдаги ҳарбийлар ўртасида тортишувлар юзага келиб туради. Нанайликлар постни Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарасига кўчириб ўтишни таклиф қилишмоқда. (видео)

- Украинада бошпана излаётган ўзбекистонлик журналист муддатсиз очлик эълон қилди. Ўзбекистонлик журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Малоҳат Эшонқулова 16 февралдан буён Киевдаги БМТ Қочқинлар масалалари бўйича Олий комиссари бошқармаси (ҚМОКБ) биноси олдида очлик акциясини ўтказмоқда. (видео)

- Кўнгиллилар: Ободонлаштириш бошқармалари кучукларнинг оёқларини боғлаб, кунлаб қопда сақламоқда. Кўнгиллиларнинг айтишларича, шаҳарда охирги пайтларда ҳайвонларни тутиб кетишлар кўпайган. Ободонлаштириш бошқармалари шаҳарни тозалаш баҳонасида ҳақиқий овни бошлаб юборган. «Овчилар»нинг кўзи тушган барча ҳайвонлар тутиб олиб кетилмоқда. (видео)

- Каримов, Мирзиëев ва "давлат тўнтариши" ҳақида - Содиқ Сафоевнинг катта интервьюси. Ўзбекистон Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Каримов вафотидан буён илк бор мамлакатда юз берган ҳокимият ўтиш жараёни ҳақида гапирган. Alter Ego лойиҳасига интервьюсида у Шавкат Мирзиёевнинг ҳокимиятга келиши қудрат учун яширин курашлар натижаси эканини рад этган. (видео)

- Муҳожир аёл: Аёлларимиз оғир меҳнатдан қўрқмайди! Ўзбек аёллари Россиядаги эркаклар билан теппа-тенг муҳожират қийинчиликларини бошидан ўтказмоқда. 8 март Хотин-қизлар халқаро байрами арафасида Озодлик навбатдаги лавҳани юртидан узоқда бўлган муҳожир аёлларга бағишлади. (видео)

- Озодлик фильми: Ўзбек аëлининг бир куни. (видео)

- Теҳроннинг фоҳиша бозори: ҳамманинг кўз ўнгидаги яширин бизнес. Муҳофазакор қарашдаги Эрон жамиятида фоҳишабозлик жиноят ва ахлоқсизлик ҳисобланади. Озодликнинг Фардо хизмати ўтказган суриштирув давомида пойтахт Теҳронда фоҳишалик билан шуғулланадиган аёллар мижозларни топиш осон экани, танафурушлик одатий бизнесга айлангани ҳақида сўзлаб беришди. (видео)

- Шовулламаган "шоввозлар" - Озодлик суриштируви ва ўзбек блогосферасидаги жимлик. Озодликнинг Шоввозсойдаги президент Мирзиёев учун қурилган махфий қароргоҳ ва сув омбори ҳақидаги видеосуриштируви ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида асосий муҳокама мавзусига айланди. Аммо ўзбек матбуоти ва блогосфераси тармоқларни ларзага солган суриштирувни, умумиятла, кўрмасликка олди. (видео)

- Президент куëви тирик. У Жанубий Кореяда операция қилинди. Ўзбекистон президенти Давлат хавфсизлик хизмати (ПДХХ) раҳбари ўринбосари, 36 яшар Отабек Умаров 4 март куни Жанубий Кореядаги шифохонада жаррроҳлик амалиëти қилинди. (видео)

- Расмийлар Мирзиёевнинг махфий саройи – сарой эмаслигини исботлашга уринмоқда. (видео Настоящее время)​

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG