Ссылки доступа

Қўшма Штатларда тасдиқланган пандемия шароитида иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш чоралари маъқулланди


АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси деярли икки триллион доллар миқдорида иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар тўпламини маъқуллади. Тегишли режа илгари Президент Жо Байден томонидан таклиф қилинган эди.

Лойиҳага фақат демократлар овоз берди, бирон бир республикачи режани қўллаб-қувватламади.

Маблағ коронавирусга қарши эмлашлар, кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш, ишсизлик ва болалар учун нафақалар учун сарфланиши кутилмоқда. Америка оммавий ахборот воситаларининг ҳисоб-китобларига кўра, оилаларнинг деярли 90 фоизига қандайдир ёрдам берилади.

Конгресснинг қуйи палатасида бўлиб ўтган овоз бериш ҳужжатни кўриб чиқишнинг сўнгги босқичи ҳисобланади. Аввалроқ АҚШ Сенати Байденнинг таклифини қўллаб-қувватлаган, аммо тузатишлар киритиб, Вакиллар палатасига қайта кўриб чиқиш учун юборган эди.

Президент ҳужжатни 12 март, жума куни имзолашни режалаштирмоқда.

Байденнинг таклифини танқид қилувчилар таклиф қилинаётган бюджетни ўта амбицияли деб аташади ва пулнинг бир қисми коронавирус билан боғлиқ бўлмаган масалаларни ҳал қилиш учун кетиши мумкинлигидан қўрқишади.

XS
SM
MD
LG