Ссылки доступа

Ўзбекистонда “йил имоми” ва “энг обод масжид” аниқланди


Балиқчи туманидаги “Оққўрғон” жоме масжиди имом-хатиби Рустамжон Ҳамидов "энг яхши имом" унвонига сазовор бўлди.

Андижон вилояти Балиқчи туманидаги “Оққўрғон” жоме масжиди имом-хатиби Рустамжон Ҳамидов Ўзбекистоннинг 2020 йилдаги "энг яхши имоми" унвонига сазовор бўлди. Нукус шаҳридаги “Имом Эшон Муҳаммад” жоме масжиди эса Ўзбекистондаги “энг обод масжид” сифатида эътироф этилди.

Ўзбекистон мусулмонлар диний идораси - муфтиятнинг 10 март куни билдиришича, энг яхши имом ва энг обод масжид интернет фойдаланувчилари берган овозлар асосида аниқланган. Уларни тақдирлаш маросими 10 март куни бўлиб ўтган.

“Энг обод масжид” йўналиши бўйича 2-ўринни Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги “Охун бобо” жоме масжиди, 3-ўринни Андижон вилояти Қўрғонтепа туманидаги “Рамазон қори” жоме масжиди эгаллади.

“Йил имоми” йўналиши бўйча 2-ўрин Тошкент шаҳар Олмазор тумани “Имом Термизий” жоме масжиди имом-хатиби Исҳоқжон Бегматовга, 3-ўрин Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани “Қўчқор ота” жоме масжиди имом-хатиби Муҳаммаджон Солиевга насиб қилди.

XS
SM
MD
LG